• Вт. Мар 18th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистон элчиси Литва президентига ишонч ёрлиқларини топширди 


Ўзбекистон элчиси Темур Раҳмонов 11 февраль куни Литва президенти Гитанас Науседага ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.

Фото: “Дунё” ахборот агентлиги

Маълум қилинишича, расмий маросимдан сўнг бўлиб ўтган мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Литва ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Литва президенти расмий Вильнюс ва Тошкент ўртасидаги сиёсий мулоқот ва икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг ривожланиб бораётганини юқори баҳолади. 2024 йил якунига кўра Ўзбекистон Литванинг йирик савдо-иқтисодий шерикларидан бирига айланганини алоҳида таъкидланди.

Президент Гитанас Науседа, шунингдек, Литва томони Ўзбекистоннинг Европа иттифоқи доирасидаги ташаббусларини ва Жаҳон савдо ташкилотига кириш масаласини қўллаб-қувватлашини билдирди.

Маълумот учун, Ўзбекистон ва Литва ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1992 йил 5 августда ўрнатилган.

Элчи Тимур Раҳмонов 2024 йил 17 июнь куни Латвия президенти Эдгарс Ринкевичсга ишонч ёрлиқларини топширган эди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *