• Вт. Мар 18th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

АҚШ Нетаняҳуни ҳибсга олишга ордер берган прокурорга қарши санкция киритди


АҚШ Халқаро Жиноят Суди (ХЖС) прокурори Карим Хонни санкциялар рўйхатига киритди.

Доналд Трамп АҚШ президенти лавозимига киришгач, суднинг Вашингтон ва унинг иттифоқчилари, жумладан, Исроилга қарши ҳаракатлари учун Халқаро Судга қарши санкциялар жорий этиш ҳақидаги фармонни имзолади.

Эслатиб ўтамиз, ХЖС 2024 йил ноябр ойида Нетаняҳу ва ўша пайтдаги мудофаа вазири Йоав Галлантни ҳибсга олиш учун ордер берганди. 

Суд 2023 йил мартида эса Россия президенти Владимир Путинни қамашга ҳам ордер берганди. 



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *