• Чт. Мар 20th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

ЙТҲга учраган Ёрқинхўжа Умаров, танқидлар нишони остидаги Бурак Ўзчивит, бемор отасига дуо сўраган Малик — Дарё Янгиликлари


Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Актриса Асал Шодиева турмуш ўртоғи ҳамда тўнғич ўғли Муҳаммад Юсуфнинг суратини саҳифасига жойлади. 

Фото: Instagram

Муниса Ризаева фарзанди бир оз шамоллаб қолгани ҳақида сўзлаб берди.

Актёрлар Асқар Ҳикматов ва Мўмин Иброҳимов айни пайтда Таиландда дам олмоқда. 

Фото: Instagram

Турк актёри Бурак Ўзчивит мухлисларининг танқидларига учрамоқда. Гап шундаки, Қатарнинг Доҳа шаҳрида мухлисаларидан бири у билан ёнма-ён ўтириб, фотосессия қилиш учун 1 миллион доллар тўлаган.

Аваз Охун Ўзбекистон халқ артисти Мардон Мавлонов билан тўй хизматида учрашиб қолди. 

Фото: Instagram

Алишер Узоқов 14 февраль — Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун муносабати билан унинг қаламига мансуб тўртликни кузатувчилари билан бўлишди. 

Фото: Instagram

Хонанда Озода Нурсаидова дунёдаги энг йирик музейлардан бири Лувр олдида тушган суратини саҳифасига жойлади. 

Фото: Instagram

Хонанда Малик отасини туғилган куни билан табриклаб, у билан тушган видеосини саҳифасига жойлади. Видеода хонанданинг отаси тиббий муолажа олаётгани акс этган. Малик барча мухлисларидан отаси учун шифо сўраб дуо қилишларини илтимос қилган. 

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Матёқуб Матчонов марҳум актёр Ҳусан Мусабоевни хотирлади. 

Фото: Instagram

Ёрқинхўжа Умаров Malibu автомобилида кичик ЙТҲга учрагани ҳақида пост қолдирди. Хонанда авария тафсилотлари ҳақида маълумот бермаган. 



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *