• Вт. Мар 18th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Камбағал оиланинг фарзандига таълим кредити фоизсиз берилади


Эндиликда камбағал оиланинг фарзандига таълим кредити фоизсиз берилади, қўшимча грант ажратилади, контракт тўловининг бир қисми қоплаб берилади.

Бу ҳақда бугунги Президент Мирзиёевнинг мамлакат ёшлари билан бўлиб ўтган учрашувда айтиб ўтилди.

Мулоқотда камбағалликни қисқартиришнинг энг самарали ечими таълим экани таъкидланди.

Шунинг учун кам таъминланган оилада ҳеч бўлмаганда битта фарзанд олий маълумотли бўлиши учун зарур шароитлар яратилади.

Яна бир янгилик – иқтидорли, билимга чанқоқ, лекин оғир оилавий шароити сабабли ўқиш имкониятига эга бўлмаган ёшларни хорижда ўқитиш бўйича янги тизим – «чЁрқин истеъдод» лойиҳаси жорий этилади.

Бунда ҳар бир маҳалладан ижтимоий ҳимояга муҳтож, билимга чанқоқ ёшлар саралаб олиниб, иқтидори аниқланади. Уларнинг салоҳиятига мос хорижий олийгоҳ танланиб, тайёргарлик курсларида ўқитилади.

Хорижда таълим олиб қайтган ёшлар Миллий кадрлар захирасига тўғридан-тўғри киритилади, улар давлат органларига танловсиз ишга олинади.

Ҳар йили саралашдан ўтган 1 минг нафар ёшлар дунёнинг «топ-100» олийгоҳларига юборилиб, ўқиш ва яшаш харажатлари қоплаб берилади. 



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *