• Вт. Мар 18th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Нодир Элибоев футзал бўйича Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи этиб тайинланди


ЎФА ва Ўзбекистон футзал федерацияси томонидан “Ўзбекистонда футзални ривожлантиришнинг 2025 — 2028 йилларга мўлжалланган Стратегияси” ҳамда мамлакат футзал терма жамоаларининг янги бош мураббийларини таништириш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда ЎФФ қошида Интизом комиссияси тузилганлиги эълон қилинди.

Фото: Ўзбекистон футзал федерацияси

Шу билан бирга, ЎФФ қошида Мураббийлар кенгаши тузилди.

Фото: Ўзбекистон футзал федерацияси

Шундан сўнг, Ўзбекистон футзал терма жамоалари бош мураббийлари эълон қилинди. 

  • Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси мураббийи — Фарруҳ Зокиров
  • Ўзбекистон ўсмирлар футзал терма жамоаси мураббийи — Дилшод Раҳматов
  • Ўзбекистон ёшлар футзал терма жамоаси мураббийи — Константин Свиридов
  • Ўзбекистон футзал терма жамоаси бош мураббийи — Нодир Элибоев
Фото: Ўзбекистон футзал федерацияси

Бундан ташқари, бразилиялик футзал мутахассиси Маурисио Тейшера Ўзбекистон футзал терма жамоасининг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи этиб тайинлангани маълум қилинди.

Фото: Ўзбекистон футзал федерацияси



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *