• Вт. Мар 18th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Хоразмда 1,3 млрд сўмлик ўғирлик ошкор бўлди: тафсилотлар


Урганч туманида 1,3 млрд сўмлик табиий газни ўғирлаган автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчаси ва новвойхона аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси ва Урганч тумани ИИБ ходимлари ҳамкорлигида “E-K.» МЧЖга қарашли автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчаси ва новвойхона биносида ўрганиш ўтказилган.

МЧЖ масъул шахслари умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 512,6 минг куб метр. табиий газдан ўғирлик йўли билан фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 1,3 млрд сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *