• Чт. Мар 20th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Хорижий тил ўрганадиган ёшларга харажатлари қоплаб берилади


Инсон учун она тили билан бирга хорижий тилларни билиш дунёга чиқишда жуда муҳим. Айниқса, тижоратда бунинг ўрни беқиёс.

Энди, хорижий тиллардан «С1» даражасига эга бўлган ёшлар ташаббус кўрсатиб, олис ва чекка ҳудудларда чет тилларига ихтисослашган ўқув марказларини очса, уларга 120 миллион сўмгача фоизсиз ссуда берилади.

Шунингдек, меҳнат бозорига тил биладиган ёшлар кириб келишини рағбатлантириш учун хусусий ўқув марказларида хорижий тилларни ўрганадиган ёшларга харажатлари «2+6» шаклида қоплаб берилади. Бунда ўқув харажатларининг дастлабки 2 ойи ўқувчиларнинг ўз маблағидан, қолган 6 ойи давлат ҳисобидан тўлаб берилади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *