• Чт. Мар 20th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Telegram’да «Алишер Усмонов акцияси» номли 200 дан ортиқ гуруҳ очиб, фирибгарлик билан шуғулланган шахслар ушланди



Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳрида 7 нафар йигит Telegram мессенжерида «Алишер Усмонов акцияси» номли 200 дан ортиқ гуруҳ очиб, фуқароларни пул маблағларини ўзлаштириб келгани аниқланди. Вилоят ИИББ Киберхавфсизлик бўлими тезкор тадбирида жиноят фош этилди.

Тошкент вилояти ИИББ Киберхавфсизлик бўлими ва Оҳангарон шаҳар Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, Телеграм ижтимоий тармоғида «Алишер Усмонов акцияси» номли 200 дан ортиқ гуруҳ очиб, фуқароларни «Акцияда 20 миллион сўм мукофотига эга бўлдингиз» каби сўзлар билан алдаб, пул маблағларини ўзлаштираётган 7 нафар шахс қўлга олинди.

Маълум бўлишича, Оҳангарон шаҳрида яшовчи 25 ёшли Ш. Б. уйида Фарғона вилоятида яшовчи 18−25 ёш орасидаги 6 нафар шахсни жалб қилган. Улар ўзлари очган гуруҳлардаги фуқароларга гўё асли Ўзбекистондан бўлган россиялик миллиардер Алишер Усмонов ўтказаётган акцияда 20 миллион сўм ютиб олгани ҳақида ёлғон маълумот берган.

Улар ютуқни олиш учун бадал пули талаб қилинган ва турли миқдордаги пул маблағларини бошқа шахслар номидаги банк карталарига тушириб ўзлаштирган.

Дастлабки суриштирувларга кўра, ушбу гуруҳнинг ҳар бир аъзосига алоҳида вазифа белгиланган. Бир шахс сохта чек тайёрлаб, гуруҳларни назорат қилса, бошқаси реклама тарқатиш ва гуруҳларга одам йиғиш билан шуғулланган.

Шунингдек, яна бири фуқаролар билан мулоқотга киришиш вазифасини бажарган бўлса, бошқаси ниқоб таққан ҳолда кунлик пул тушумларини банкоматлар орқали нақдлаштириш билан шуғулланган.

Тадбир давомида мазкур хонадондан 4 дона компьютер, 11 дона телефон, Wi-Fi қурилмалари ҳамда турли банк карталари далилий ашё сифатида олинди.

Ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «г» банди (Ахборот тизимидан, шу жумладан ахборот технологияларидан фойдаланиб содир этилган фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилди. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Видео



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *