• Чт. Мар 20th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Шольц Илон Маскни Германия сайловларига аралашаётгани учун танқид қилди 


Германия канцлери Олаф Шольц АҚШ ҳукумати самарадорлиги департаменти (DOGE) раҳбари миллиардер Илон Маскнинг Германиядаги сайлов кампаниясига аралашувини танқид қилди.

Бу ҳақда Deutsche Welle хабар берди.

“Демократия Илон Маскдан кучлироқдир”, деб таъкидлади Шольц.

Фото: “Репорт.аз”

Канцлернинг сўзларига кўра, у DOGE раҳбари “нафақат Германияда, балки Европанинг бошқа кўплаб мамлакатларда ҳам ўта ўнг партияларни сайлашга чақираётганидан” хавотирда.

Шольц, шунингдек, Вашингтон билан Дональд Трамп давридаги муносабатлар ҳолатига тўхталиб ўтди: “АҚШ бизнинг дўстимиз”, деди Шольц.

“Биз биринчи навбатда 1945 йилдан кейин Германия демократик ва эркин давлатга айлангани учун АҚШдан миннатдормиз”, деди у.

Шу билан бирга, сиёсатчи Трампнинг алюминий ва пўлат импортига божларни 25 фоизга ошириш ҳақидаги қарорини танқид қилди.

“Аслида, мен кўпроқ эмас, камроқ савдо тўсиқлари керак деб ҳисоблайман”, деди Шольц ва Европа бу масалада бирлашганлигини қўшимча қилди.

450 миллион аҳолиси бўлган Европа иттифоқи дунёдаги энг йирик иқтисодий зонадир, дея таъкидлади Германия канцлери. 

Германияда 23 февраль куни навбатдан ташқари парламент сайловлари бўлиб ўтади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *