• Чт. Мар 20th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Косон туманида катта миқдордаги табиий газни талон-торож қилган шахслар аниқланди


Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолatlарини фош этишга қаратилган тадбирлар давом этмоқда.

Хусусан, Қашқадарё вилояти Косон туманида яшовчи фуқаро Ш.С. хонадонидаги иссиқхонани табиий газ тармоғига яширин равишда улаш орқали фойдаланиб келиши оқибатида 654 млн сўмлик табиий газни талон-торож қилган. Бу ҳақида Бош прокуратура хабар қилди.

Фото: Бош прокуратура

Шу каби, мазкур туманда яшовчи Ш.А.нинг хонадонидаги иссиқхонада 159 млн сўм ҳамда А.А.нинг иссиқхонасида 243 млн сўмлик табиий газ талон-торож қилинганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолatlар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси тегишли бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *