Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати гаровга олинган уч кишини, жумладан бир нафар россияликни озод қилди.
Россия фуқароси бўлган 29 ёшли Саша Труфанов, Америка фуқаролиги бўлган 36 ёшли Саги Декел-Чен ва Аргентина фуқаролиги бўлган 46 ёшли Яир Хорн асирликдаги 498 кундан сўнг Ҳалқаро Қизил хоч ташкилотига топширилган.
Озод қилиган учала фуқаро ҳам ҲАМАС томонидан Нир-Оз ҳудудида гаровга олинган.
Яир Хорннинг укаси Эйтан ҳам айни пайтда ҲАМАС томонидан гаровда сақланяпти.
Исроил, ўз навбатида гаровдаги 3 нафарнинг эвазига 369 нафар фаластинлик маҳбусни қамоқдан озод қилади.