• Вт. Мар 18th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Абдуқодир Ҳусанов тўлиқ ўйнаган учрашувда “Манчестер Сити” “Ньюкасл” устидан ғалаба қозонди


Футбол бўйича Англия чемпионати 25-туридан ўрин олган учрашув бугун, 15 февраль куни бўлиб ўтди. Унда “Манчестер Сити” “Ньюкасл”ни қабул қилиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Фото: Getty Images

Учрашувнинг 19-дақиқасида Эдерсоннинг узатмасидан сўнг Мармуш ҳисобни очди. 5 дақиқа ўтиб Гундўғаннинг узатмасини голга айлантирган мисрлик футболчи дублга эришди. 33-дақиқада Мармуш Савинё узатган тўпни голга айлантириб, ярим соат ичида хет-трикка эришди. Бўлим шу ҳисобда якунланди.

Иккинчи бўлимда “Манчестер Сити” хотиржам ҳаракат қилди. “Ньюкасл” эса меҳмонлар дарвозасига бирорта хавф ошира олмади. 84-дақиқада Ҳоланднинг ишончли ҳаракатидан сўнг захирадан ўйинга қўшилган Жеймс ҳисобни якуний 4:0 кўринишига олиб келди.

Шу тариқа Гвардиола шогирдлари 25 турдан сўнг очколари сонини 44 тага етказиб, 4-ўринга кўтарилиб олди.

Ўйинда Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибдан ўрин олди ва учрашувда тўлиқ ҳаракат қилди.

 “Шаҳарликлар” кейинги учрашувни 19 февраль куни “Реал”га қарши ўтказади. Ушбу жамоалар ўртасидаги дастлабки учрашув “қиролли клуби” фойдасига ҳал бўлганди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *