• Вт. Мар 18th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Абдуқодир Ҳусановнинг “Ньюкасл”га қарши ўйини қандай баҳоланди?


Футбол бўйича Англия чемпионати 25-туридан ўрин олган учрашув бугун, 15 февраль куни бўлиб ўтди. Унда “Манчестер Сити” “Ньюкасл”ни қабул қилиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Фото: Getty Images

Учрашувда ўзбекистонлик Абдуқодир Ҳусанов дастлабки дақиқалардан майдонга тушди ва тўлиқ ҳаракат қилди. Ўзбекистон терма жамоаси аъзосининг тўп узатишлар аниқлиги 93 % ни ташкил қилди. Sofascore нашри Ҳусановнинг ўйинини 7 баллга баҳолади.

Фото: Sofascore

Ўйинда хет-трик қайд этган Мармуш ўйиннинг энг яхши ўйинчиси дея эътироф этилди. Статистик портал унга 9,6 балл қўйди. “Шаҳарликлар” таркибида ҳаракат қилган Доку жамоа таркибида энг паст 6,4 баллга лойиқ кўрилди. 

“Ньюкасл” футболчилари ушбу учрашувда бир оз паст баҳоланди. Меҳмонлар таркибида Гордон ва Ҳолл 6,7 балл олган бўлса, Берн учрашувдаги энг паст баллга муносиб кўрилди — 5,9. 

Ушбу ғалабадан сўнг “шаҳарликлар” ўз очколари сонини 44 тага етказиб, АПЛ турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилди. Гвардиола шогирдлари навбатдаги учрашувни “Реал”га қарши ўтказади. Ушбу жамоалар ўртасидаги дастлабки учрашув “қироллик клуби”нинг (3:2) ғалабаси билан якунланган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *