• Вт. Мар 18th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистонга хоккей орқали – Туризм қўмитаси яна бир ташаббусга қўл урди


«Россияда Ўзбекистон туризми йили» доирасида Туризм қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Жамшид Абдусаломов бошчилигидаги делегация мамлакатимизнинг Владивостокдаги Бош консулхонаси кўмагида, 6 мингга яқин томошабинга мўлжалланган «Фетисов Арена» муз саройида «Адмирал» ва «Автомобилист» жамоалари ўртасидаги хоккей ўйини давомида Ўзбекистоннинг сайёҳлик имкониятлари, маданияти ва анъаналарини тақдим этди.

«Фетисов Арена»га кириш жойида барча меҳмонлар ўзбек миллий таоми – паловнинг тайёрланиш жараёнини кузатишлари, шунингдек, уни татиб кўришлари мумкин эди. Бундан ташқари, халқ ҳунармандчилиги буюмлари ва Ўзбекистоннинг сайёҳлик имкониятларини акс эттирувчи ахборот стендлари намойиш этилди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *