• Чт. Мар 20th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Элдор Шомуродовнинг “Парма”га қарши ўйини қандай баҳоланди? — Дарё Янгиликлари


Футбол бўйича Италия чемпионати 25-туридан ўрин олган баҳсда “Рома” сафарда “Парма” билан тўқнаш келди ва минимал ҳисобда мағлубиятга учради.

Фото: Getty Images

Учрашувдаги ягона гол жарима зарбасидан киритилди. Элдор Шомуродовнинг узатмасидан сўнг “Парма” ҳимоячилари қўполлик ишлатишга мажбур бўлди. Айнан шу жарима зарбасидан урилган гол якунда меҳмонларга 3 очко олиб келди.

Фото: Sofascore

Ўзбекистонлик футболчи ушбу учрашувда тўлиқ ҳаракат қилди. Sofascore нашри Шомуродовнинг ўйинини 7,2 баллга баҳолади. “Рома” ҳимоячиси Челик портал томонидан энг юқори 8,1 баллга лойиқ кўрилди. Ягона гол муаллифи Сауле 7,9 балл олди. Гурна-Дуат меҳмонлар таркибида энг паст 6,7 балл билан баҳоланган.

“Парма” таркибида энг паст балл олган футболчи бу Леони бўлди — 5,3 балл. Айнан унинг қўполлиги сабаб белгиланган жарима тўпи голга айланди. Футболчи эса майдондан четлатилиб жамоа бир соат давомида бир киши кам бўлиб ўйнашга мажбур бўлди. Жамоасини бир нечта голлардан қутқариб қолган япониялик дарвозабон Suzuki жамоаси таркибида яхши балл олган ягона футболчи бўлди — 7,1 балл.

Ушбу ғалабадан сўнг, “Рома” ўз очколари сонини 37 тага етказди ва чемпионат турнир жадвалида 9-ўринни эгаллаб турибди.

Жамоа кейинги учрашувни 20 февраль куни “Порту”га қарши ўтказади. Европа Лигаси плей-офф босқичидан ўрин олган учрашувнинг дастлабкиси дуранг билан (1:1) якунланган эди. 



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *