• Чт. Мар 20th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Самарқандда 2 тонна яроқсиз мол гўшти олиб кетаётган машина тўхтатилди


Самарқанд вилоятининг Булунғур туманидаги “Юқори нуқта” ЙПХ масканида 14 февралдан 15 февралга ўтар кечаси Наманган—Самарқанд йўналишида ҳаракатланиб кетаётган Shineray T30 автомашина тўхтатилиб, текширилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар берди.

Фото: Самарқанд вилоят ИИБ ЙҲХБ

Маълум қилинишича, 1997 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги автомашина юкхонасида жами оғирлиги 2 тонна мол гўшти борлиги аниқланди. 

Фото: Самарқанд вилоят ИИБ ЙҲХБ

Гўшт маҳсулотларининг истеъмолга яроқлилиги текширилганда уларнинг яроқсизлиги аниқланди. 

Фото: Самарқанд вилоят ИИБ ЙҲХБ

Гўштлар белгиланган тартибда йўқ қилинди.

Аввалроқ Тошкентга уч тонна истеъмолга яроқсиз товуқ гўшти олиб кетаётган юк машинаси тўхтатиб қолингани, Қашқадарёда номаълум ҳайвон гўштини олиб кетаётган ҳайдовчи ушлангани, Жиззахдаги бозорда қарийб 200 килога яқин товуқ гўшти истеъмолга яроқсиз экани аниқлангани тўғрисида хабар берилганди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *