• Чт. Мар 20th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Кузатувдаги шахснинг сейфидан портловчи модда чиқди


Бухоро вилояти Божхона бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Дурдона Қаюмованинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, Когон туманида яшовчи фуқаро Ш.Р.нинг хатти-ҳаракатлари аввалдан кузатувда бўлган.

Олдиндан олинган маълумотларга асосланган тезкор гуруҳ вакиллари Ш.Р.нинг хонадонини холислар иштирокида кўздан кечиришган. Натижада, хонадондаги темир сейфда 203,3 грамм оғирликдаги кукунсимон порох мавжудлиги аниқланган. Маълум бўлишича, ушбу кукунсимон порох портловчи моддалар сирасида бўлган.

Айни пайтда, ушбу портловчи моддалар тегишли тартибда вақтинча сақловга олинган бўлиб, ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

«Бухоро вилояти божхона бошқармасининг Контрабадага қарши курашиш бўлими ҳамда вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик натижасида қонунбузарлик ҳолати олди олинди»,-дейди Дурдона Қаюмова.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *