• Чт. Мар 20th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Кувайт компанияси Ўзбекистонда фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариши режалаштирилмоқда


Президент Шавкат Мирзиёев Kamco Invest компанияси раҳбари Абдуллоҳ ал-Шарих билан учрашди.

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

1998 йилда ташкил этилган Kamco Invest молиявий компанияси активларни бошқариш, инвестицион банкинг ва брокерлик соҳасида хизматлар кўрсатади. БАА, Саудия Арабистони, Иордания ва Буюк Британияда ваколатхоналари мавжуд.

Kamco Invest раҳбарияти билан хусусий компанияларнинг корпоратив фаолияти самарадорлигини ошириш лойиҳасини амалга ошириш ҳамда Қўшма инвестиция платформасини яратиш бўйича келишувга эришилди. 

Ўзбекистон президенти Al Imtiaz Investment Group компанияси бошқаруви аъзоси ва ижрочи директори Фузи Холид бин Эсса билан учрашув ўтказди.

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

Al Imtiaz Investment Group гуруҳи 2005 йилда ташкил этилган бўлиб, активларни бошқариш, кўчмас мулк, соғлиқни сақлаш, саноат ва молия соҳаларига сармоя киритишга ихтисослашган.

Кувайт компаниясининг озиқ-овқат етиштириш, фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш, шунингдек, кўчмас мулк объектларини қуриш бўйича ташаббуси қўллаб-қувватланди.

Ўзбекистон етакчиси Kuwait Investment Company компанияси бош ижрочи директори Фавоз ал-Аҳмадни қабул қилди.

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

Асосий акциядори Кувайт инвестиция агентлиги бўлган компания 1961 йилда ташкил этилган. Активларни бошқариш, инвестицион банкинг, хусусий бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш билан шуғулланади.

Таълим, инфратузилма, агросаноат, сунъий интеллект технологияларини жорий қилиш соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш қўллаб-қувватланди.

Шавкат Мирзиёев Gulf Care General Trading компанияси раҳбари доктор Ияд ас-Солиҳни қабул қилди.

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

2001 йилда ташкил этилган компания Кўрфаз минтақасида тиббий ускуналарнинг энг йирик етказиб берувчиларидан бири бўлиб, Кувайтдаги хусусий тиббиёт муассасаларининг кенг тармоғи эгасидир.

Мамлакат етакчиси касалликларни барвақт аниқлаш соҳасидаги шериклик ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этди. Компаниянинг Ўзбекистон ҳудудларида тиббий хизмат кўрсатиш ва фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш борасидаги режалари қўллаб-қувватланди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *