• Чт. Мар 20th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

“Халқлар дўстлиги”да концерт берадиган Юлдуз Турдиева, неварали бўладиган Валижон Шамшиев, мактабда ёмон ўқиган ва “зўравон” бўлган Муниса Ризаева — Дарё Янгиликлари


Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Нилуфар Усмонова яқин дугонаси, актриса Шаҳзода Матчонованинг қизи Раниянинг туғилган кунида меҳмон бўлди. 

Фото: Instagram

Актёр Мўмин Иброҳимов жамоаси учун пойтахт марказидан офис олгани ҳақида сўзлаб берди.

Хонанда Севинч Мўминова отасини туғилган куни билан табриклади ҳамда самимий тилакларини ёзиб қолдирди. 

Фото: Instagram

Актриса Ойдин Юсупова кузатувчиларига янги сурат билан кўриниш берди. 

Фото: Instagram

Хонанда Юлдуз Турдиева илк марта “Халқлар дўстлиги” санъат саройида концерт беришини маълум қилди.

Фото: Instagram

Актриса Раъно Шодиева саҳифаси учун янги фотосессия ташкиллаштирди. 

Фото: Instagram

Сўз устаси Валижон Шамшиевнинг Лайли тахаллуси билан ижод қиладиган хонанда қизи Муштарийбону илк марта она бўлиши ҳақидаги янгиликни кузатувчилари билан бўлишди.

Хонанда Малик Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова билан бир саҳнада туришнинг ортида катта меҳнат ва машаққат ётгани ҳақида пост қолдирди. 

Фото: Instagram

Хонанда Муниса Ризаева синглиси Карима билан кузатувчиларини қизиқтирган саволларга жавоб берар экан, мактабда ёмон ўқигани ҳамда Каримани кўп калтаклагани ҳақида ҳам сўзлаб берди.
 



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *