Алишер Рўзиохунов Dunyouzbeklari.Com, Kun.uz ҳамда Gazeta.uz каби интернет нашрларида ва «Акцент» лойиҳасида ишлаган.
Таниқли журналист Алишер Рўзиохунов 32 ёшида вафот этди. Бу ҳақда унинг яқин ҳамкасби Илёс Сафаров Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.
Алишер Рўзиохунов
«Алишер – менинг Тошкентда топган энг яқин инсонларимдан бири эди. Уни билими, фаолияти ва инсонийлиги билан кўпчилик ҳурмат қиларди. Юрагим ёниб кетяпти», — Илёс Сафаров марҳум ҳақида.
Алишер Рўзиохунов Kun.uz, Gazeta.uz, Dunyouzbeklari.Com каби интернет нашрларида ва «Акцент» лойиҳасида ишлаган. 2021 йилда «Келажак бунёдкори» медали билан тақдирланган.
Kun.uz маълум қилишича, журналист сўнгги вақтларда оғир касаллик билан оғриган.
Dunyouzbeklari.Com таҳририяти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия ва ҳамдардлик билдиради.