• Ср. Ноя 12th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Элит ОЧЛ. “Истиқлол” “Ан-Насср” билан дуранг ўйнади. Машарипов захирадан майдонга тушди 


Элит Осиё Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичи доирасидаги “Истиқлол” — “Ан-Насср” учрашуви якунига етди.

Фото: Ал-Насср

Теҳрондаги “Озоди” стадионида ўтган баҳс 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Эрон клуби сафида ҳаракат қиладиган ўзбекистонлик футболчи Жалолиддин Машарипов ўйиннинг 71-дақиқасида майдонга тушди. 

Элит Осиё Чемпионлар лигаси

1/8 финал босқичи

2 март, душанба

“Истиқлол” — “Ан-Насср” 0:0

“Истиқлол”: Ҳусайни; Резаян, Ҳардани, Чешми, Рафаэл, Соҳрабиан; Аҳмади, Резаванд, Ндонг, Алиризо, Озоди.

“Ан-Насср”: Бенто; Ал Нажди, Ал Фатил, Симакан, Наваф Абдулраҳмон; Айман Яҳё, Брозович, Ал Ҳассан, Анхело; Мане, Дюран. 

“Ан-Насср” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду мазкур баҳсни ўтказиб юборди. Футболчининг Эронга олдинги ташрифида бўлган тартибсизликлар туфайли португал ҳужумчиси яна Теҳронга келишни истамаганлиги айтилмоқда. 

Маълумот учун, ушбу жамоалар ўртасидаги жавоб баҳси 10 март куни Риёдда бўлиб ўтади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *