• Вс. Мар 8th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида 7 март куни ёмғир ёғади — Дарё Янгиликлари


“Ўзгидромет” 7 март, жума куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади.

  • Ҳарорат кечаси 3-5 даража илиқ, кундуз 9-11 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучаяди.

  • Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ; Устюртда кечаси 2 даража совуқ—3 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда қорга айланиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучаяди, Навоий вилоятида айрим жойларда баъзида 25-30 метр/секундгача кучайиши мумкин.

  • Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ; Навоий вилоятининг шимолида кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучаяди, Жиззах вилоятида айрим жойларда 25-30 метр/секундгача кучайиши мумкин.

  • Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучаяди.

  • Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучаяди.

  • Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда баъзида 22-27 метр/секундгача кучайиши мумкин.

  • Ҳарорат кечаси ва кундузи 3 даража совуқ—2 даража илиқ бўлади.

6—11 март кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *