• Чт. Май 14th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Наманганда хонадонлардан бири 3,2 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланиб келгани аниқланди 


Наманганда хонадонлардан бири 3,2 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланиб келгани аниқланди, деб хабар бермоқда “Ҳудудий электр тармоқлари”. 

Фото: “Ҳудудий электр тармоқлари”

Унга кўра, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Энергосавдо филиали Наманган бўлинмаси томонидан энергия ресурсларини талон-торож қилиш ҳолатларини аниқлаш ва тегишли чоралар кўриш юзасидан ҳудудларда бир қатор рейд тадбирлари ўтказилмоқда.

Хусусан, рейд тадбирлари давомида Наманган шаҳар “Гулпора” МФЙ ҳудудида жойлашган фуқаро А.О.га қарашли хонадоннинг электр энергиясидан фойдаланиши кўрикдан ўтказилганда, электр ҳисоблагичдан ташқари ҳолда фойдаланиб келаётгани аниқланди. Тегишли тартибда мазкур ҳолатга юзасидан далолатнома расмийлаштирилиб электр таъминотидан ажратилди.

Мазкур аниқланган ноқонуний фойдаланиш ҳолатига 3,2 млрд сўм ҳисобга олинмаган электр энергияси қиймати қайта ҳисоб-китоб қилиниб, тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Бундай ҳолатлар сони ортиб бормоқда

Аввалроқ Самарқанд вилоятидаги корхоналардан бири 553 миллион сўмлик электрдан ноқонуний фойдалангани аниқланганди. Шу билан бирга, Қашқадарёда 177 млн сўмлик газ ва “свет”дан ноқонуний фойдаланган шахслар ушлангани хабар қилинганди.

Шунингдек, Қашқадарёда электрдан ноқонуний фойдаланган корхона давлатга 1 млрд сўмдан зиёд зарар етказган. Бундан ташқари, Тошкент, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида энергия ресурсларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилганди. Шунингдек: 



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *