• Вт. Апр 29th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

108 ёшли япониялик аёл дунёдаги энг кекса сартарош сифатида рекорд ўрнатди


108 ёшли япониялик Шицуи Хакоиси сартарош бўлиб ишлаётган дунёдаги энг кекса аёл деб тан олинди. У 90 йилдан ортиқ умри давомида ўзининг севимли касби билан шуғулланган. Бу ҳақда Гиннеснинг рекордлар китобининг расмий сайти хабар қилди.

Фото: Гуинесс World Recordс

Хакоиси сартарошлик касбни 14 ёшидан ўргана бошлаган.

“Мен ўзимдан каттароқ шогирдларни иложи борича тезроқ ортда қолдириб, улардан қобилиятим билан ўзиб кетишни истар эдим, шунинг учун жуда кўп ишладим ва қўлимдан келганча меҳнат қилдим”, дея эслайди у.

Хакоиси расман 1936 йилда сартарошлик лицензиясини олгач, профессионал сифатида ишлай бошлади. Уч йил ўтгач, аёл ва унинг турмуш ўртоғи биргаликда ўзларининг гўзаллик салонини очди. Бироқ сартарошхона фаолияти узоқ давом этмади ва иккинчи жаҳон уруши пайтида уларнинг биноси вайрон бўлди.

Фото: Гуинесс World Recordс
Фото: Гуинесс World Recordс

Орадан узоқ йиллар ўтгач, икки фарзандининг тарбияси билан шуғулланаётган Хакоиси янги сартарошхона очишга қарор қилди. Афсуски, унинг турмуш ўртоғи урушда вафот этган эди.

Фото: Гуинесс World Recordс

Шицуи хоним ўз ишини янада ривожлантиришда давом этмоқда. У мижозларга хизмат кўрсатиш билан бирга иш жараёнларини бошқаради. Аммо кекса аёлнинг тиззасидаги чидаб бўлмас оғриқлар туфайли ўзи истагандек кўпроқ ишлай олмайди.

Унинг фикрича, узоқ умр кўришга фаол ҳаёт тарзи сабаб бўлган. Хакоиси 70 ёшидан бери қатъий жисмоний машқлар ва парҳез режимига амал қилади.

Фото: Гуинесс World Recordс

“Баъзилар мени кўриш учун узоқдан ташриф буюради, шунинг учун мен имкон қадар фаолиятимни давом эттиришни истайман”, дейди рекордчи.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *