• Пт. Апр 18th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Президент байрам муносабати билан аёлларга мукофотлар топширди – Ўзбекистон янгиликлари – Dunyouzbeklari.Com


Кўксарой қароргоҳида Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали тадбирда президент Шавкат Мирзиёев шахсан бир гуруҳ хотин-қизларга мукофот топширди.

Давлат раҳбарининг фармонига мувофиқ, 28 нафар қиз Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирланди, меҳнат ва жамият ҳаётида юксак натижаларга эришган бир гуруҳ хотин-қизлар орден ва медаллар билан мукофотланди.

«Dunyouzbeklari.Com» ёзганидек, маросимда президент хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, жамиятдаги нуфузини ошириш давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири эканини таъкидлади.

У ўз оиласига ғамхўрлик қилишга, фарзандлар тарбиясига, таълим олишга, меҳнат қилишга, тадбиркорлик билан шуғулланишга муваффақ бўлаётган аёлларни «замонамизнинг ҳақиқий қаҳрамонлари» деб атади.

«Олдимизга барча соҳа ва йўналишларда ғоят улуғвор мақсадларни қўймоқдамиз. Бунга эришиш учун биз таянадиган етук авлодни тарбиялаб, вояга етказиш сиз, азизларнинг — фидойи оналарнинг қўлида», — деди Шавкат Мирзиёев.

Фото

8 март, аёллар, шавкат мирзиёев

8 март, аёллар, шавкат мирзиёев

8 март, аёллар, шавкат мирзиёев

8 март, аёллар, шавкат мирзиёев

8 март, аёллар, шавкат мирзиёев

8 март, аёллар, шавкат мирзиёев

8 март, аёллар, шавкат мирзиёев

8 март, аёллар, шавкат мирзиёев

8 март, аёллар, шавкат мирзиёев

8 март, аёллар, шавкат мирзиёев

8 март, аёллар, шавкат мирзиёев

8 март, аёллар, шавкат мирзиёев

8 март, аёллар, шавкат мирзиёев

8 март, аёллар, шавкат мирзиёев

8 март, аёллар, шавкат мирзиёев

8 март, аёллар, шавкат мирзиёев



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *