• Пн. Сен 7th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

АҚШ ва Жанубий Корея қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказишни бошлади


10 март куни АҚШ ва Жанубий Корея Freedom Shield (Озодлик қалқони 2025) минтақавий таҳдидларга қарши мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш мақсадида қўшма ҳарбий машғулотларини бошлади. Бу ҳақда Yonhap агентлиги хабар бермоқда.

Фото: Global Look Press/Defense Мinistry

Машғулотлар Шимолий Корея томонидан келадиган “ҳарбий таҳдид”га ва Пхеньян билан Москва ўртасидаги чуқурлашиб бораётган ҳарбий ҳамкорликка қарши курашишга қаратилган.

Таъкидланишича, АҚШ ҳамда Жанубий Корея қуролли кучларининг ўзаро мослашувини оширишга қаратилган машғулотлар 10-21 март кунлари давом этади. Унда 19 мингга яқин жанубий кореялик ҳарбий хизматчи иштирок этади. Машғулотлар доирасида 16 та йирик дала операциясини ўтказиш режалаштирилган. 

“Озодлик қалқони-2025” шу йилнинг январь ойида Дональд Трамп АҚШ президенти лавозимига киришганидан бери АҚШ ва Жанубий Корея қуролли кучлари ўртасидаги биринчи йирик ҳарбий машғулот бўлди.

Ўз навбатида, Шимолий Корея марказий телеграф агентлиги (KCNA) мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги қўшма машғулотларни “хавфли провокацион ҳаракат” сифатида қоралаб чиққанини маълум қилди.

Баёнотда таъкидланишича, куч ишлатиш “хавфсизликнинг янада жиддий инқирози”га олиб келиши мумкин ва бу машқлар “тасодифий ўқ узилган тақдирда Корея ярим оролида жисмоний тўқнашувга олиб келиши мумкин бўлган хавфли провокация” ҳисобланади.

Аввалроқ, Хитой, Россия ва Эрон март ойининг биринчи ярмида Эроннинг Чобаҳор порти яқинидаги акваторияда “Хавфсизлик боғи-2025” қўшма ҳарбий-денгиз машғулотларини ўтказилиши маълум қилинганди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *