• Чт. Мар 20th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

“Ҳусанов ёш бўлишига қарамай, жуда кучли ўйин кўрсатмоқда” — Дарё Янгиликлари


“Манчестер Сити” ҳимоячиси Рубен Диаш ёш жамоадоши Абдуқодир Ҳусанов ҳақида илиқ фикр билдирди.

Фото: Getty Images

Диаш Cитй Репорт нашрига берган интервьюсида Ҳусановнинг ёш эканини таъкидлаб, бу унинг яхши ўйин кўрсатишига ҳалақит бермаслигини айтди. 

Ҳусанов ҳали ёш. Бироқ у жуда яхши ўйин кўрсатмоқда. “Ноттенгем“га қарши баҳсда ҳам ажойиб ҳаракат қилди,  дейди Диаш.

 

Ушбу мавсумда ўзбекистонлик ҳимоячи “шаҳарликлар” сафида 7 та ўйин ўтказиб, битта гол уришга муваффақ бўлди. Унинг клуб билан шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар тузилган. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг нархи 12 миллион еврони ташкил этади.

Маълумот учун, Ҳусанов яқинда “Манчестер Сити”нинг февраль ойидаги энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилди. Футболчи ушбу соврин учун Эрлинг Ҳоланд ва Йошко Гвариолни ортда қолдирди. 



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *