• Чт. Мар 20th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Бузилаётган постконструктивизм ёдгорлиги — Чирчиқстрой меҳмонхонаси қандай кўринишда эди? – Ўзбекистон янгиликлари – Dunyouzbeklari.Com


Чирчиқ шаҳрида (Тошкент вилояти) 1935−1936 йилларда лойиҳалаштирилган собиқ Чирчиқстрой меҳмонхонаси (кейинчалик саноат техникуми) биноси бузила бошланди.

Шаҳар ҳокимлиги ижтимоий тармоқларда бу ҳақдаги хабарларга жавобан «бино узоқ йиллардан буён фойдаланилмаётгани ва яроқсиз ҳолга келиб қолгани»ни маълум қилди.

«Объект ўрнида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларига асосан Хитойнинг нуфузли олий таълим муассасасининг филиалини ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш белгиланган», — дейилади Чирчиқ маъмурияти хабарида.

Маълум қилинишича, Хитойнинг Soniya Group компанияси таъсисчилигида «Чирчиқ инновация гимназияси» МЧЖ ташкил этилган. Лойиҳага 15 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш, 100 дан ортиқ янги иш ўринларини яратиш ва Чирчиқ шаҳрида яшовчи оилаларнинг 500 нафар фарзандини сифатли таълим билан таъминлаш кўзда тутилган.

Бинонинг авария ҳолати юзасидан «Чирчиқ инновация гимназияси» МЧЖнинг мурожаатига асосан вилоят Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси бино ва иншоотларни кўздан кечириб, 16 январь куни уларни бузиш бўйича хулоса берган, дейилади хабарда.

Ҳокимликнинг қўшимча қилишича, бино 2019 йил октябрь ойида ҳукумат томонидан тасдиқланган Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига киритилмаган.

Фаоллар бинони 2021 йилдаёқ сақлаб қолишга чақирган эди

2021 йил сентябрь ойида, бинонинг бузилиши мумкинлиги ҳақида дастлабки хабарлар пайдо бўлганида, Alerte Héritage Марказий Осиё маданий мерос обсерваторияси воқеаларнинг бундай ривожланишидан хавотир билдирган.

Ташкилот баёнотида бино «Ўзбекистон меъморчилигининг ажойиб ёдгорлиги» ва «пост-конструктивизм шаклларида қурилган республиканинг энг машҳур объекти» деб аталган.

«Москвалик меъморлар Георгий Орлов, машҳур Днепрогэс лойиҳасида Виктор Весниннинг шогирди ва ҳаммуаллифи (бюро раҳбари) ва В.Лавров (лойиҳанинг бош меъмори) лойиҳаси бўйича қурилган бу бино Ўрта Осиёнинг саноатлаштириш ва электрлаштириш даврининг далили ва ёдгорлигидир,» — дейилганди баёнотда.

Объектнинг ажойиб меъморий фазилатлари ҳақида 1930 йиллардан бери СССР ва Ўзбекистон архитектураси бўйича китоблар ва журналларда кўплаб эслатмалар мавжуд. Сўнгги йилларда бино ташландиқ бўлиб қолган, аммо тарихчилар, меъморлар ва Ўзбекистоннинг диққатга сазовор жойларига қизиқувчиларнинг зиёратгоҳи бўлиб хизмат қилган, деб таъкидлайди Alerte Héritage.

Ташкилот иншоотни имкон қадар тезроқ давлат томонидан қўриқланадиган ёдгорликлар рўйхатига киритишга чақирганди. Унинг янада вайрон бўлишининг олдини олиш учун мутахассисларни жалб қилиш ва реставрация ёки реконструкция қилиш, шунингдек, янги фойдаланиш лойиҳасини ишлаб чиқиш таклиф қилинган.

Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармаси бунга жавобан 1,66 гектар майдонни эгаллаган объект маданий мерос объекти ҳисобланмаслигини ва «бинонинг ҳозирги кўринишида унинг тарихийлигини акс эттирувчи ҳеч нарса йўқлигини» маълум қилган.

«Бино 50−75 йилга мўлжалланган бўлиб, ҳозирда маънан эскирган ва фойдаланишга яроқсиз», — дейилади бошқарма хабарида.

Қаватлар орасидаги ёпмалар темир-бетон эмас, балки ёғочдан ясалган, бинодан фойдаланиш даврида бинога киритилган кўплаб ўзгаришлар унинг асл қиёфасини йўқотишига олиб келган, дейилади хабарда.

Вилоят ҳокимлиги президентнинг 2021 йил 29 апрелдаги боксни ривожлантириш тўғрисидаги фармони билан Бокс федерациясининг биноси, шунингдек, спорт иншооти ва унга туташ спорт майдончасини инвестиция мажбуриятлари эвазига сотиш маъқуллангани ҳақида хабар берганди. Бу ерда «довруғи дунёга достон бўладиган профессионал боксчиларни тарбиялаш учун замонавий бокс мактабини яратиш» режалаштирилган эди.

«Dunyouzbeklari.Com» Виктория Абдураҳимованинг 2021 йилдаги фотосуратлари ёрдамида бинонинг қандай бўлганини эслашни таклиф қилади.

Фото

чирчиқ, “чирчиққурилиш” меҳмонхонаси

чирчиқ, “чирчиққурилиш” меҳмонхонаси

чирчиқ, “чирчиққурилиш” меҳмонхонаси

чирчиқ, “чирчиққурилиш” меҳмонхонаси

чирчиқ, “чирчиққурилиш” меҳмонхонаси

чирчиқ, “чирчиққурилиш” меҳмонхонаси

чирчиқ, “чирчиққурилиш” меҳмонхонаси

чирчиқ, “чирчиққурилиш” меҳмонхонаси

чирчиқ, “чирчиққурилиш” меҳмонхонаси

Янги инновацион гимназия лойиҳаси

чирчиқ, “чирчиққурилиш” меҳмонхонаси

чирчиқ, “чирчиққурилиш” меҳмонхонаси

чирчиқ, “чирчиққурилиш” меҳмонхонаси

Фото: Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги.Фото: Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *