• Чт. Мар 20th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Салаҳ “Барселона”га ўтиши учун маошини камайтириши керак — Дарё Янгиликлари


“Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салаҳ жорий мавсум якунида эркин агентга айланади. Ҳозирча у “Ливерпуль” билан янги шартнома имзолагани йўқ.

Маълумотларга кўра, мисрлик футболчи ва мерсисайдликлар ўртасидаги музокара тўхтаб қолган.

Диарио Спорт нашрининг хабарига кўра, 2024 йил охирида Муҳаммад Салаҳ ва “Барселона” раҳбарияти ўртасида дастлабки музокаралар бўлиб ўтган. Бироқ бу келишув якунига етмай қолган. Каталония клуби раҳбарияти Муҳаммаднинг ўйин услуби “Барселона”га мос келишини билади, лекин унинг маоши трансферни амалга ошишини қийинлаштириши мумкин.

“Барселона” раҳбарияти Салаҳнинг Премьер лигадан кетиш ҳақида ўйлаяпти деб тахмин қилмоқда. Агар футболчи фаолиятини Ла Лигада давом эттиришни истаса, маошини сезиларли даражада камайтиришга рози бўлиши керак. Акс ҳолда, “Барселона” учун унинг трансферини молиявий жиҳатдан амалга оширишнинг имкони бўлмайди.

Салоҳ Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клубидан 1 мавсум учун 50 млн евролик таклиф олгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Аммо ҳозирча ҳеч қандай аниқ маълумотлар йўқ. 

Маълумот учун, футболчи жорий мавсум Англия чемпионати доирасида 29 та ўйинда иштирок этиб, 27 та гол ва 17 та голли узатма муаллифига айланган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *