• Чт. Мар 20th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Тошкент ва Сурхондарёда 475 млн сўмлик “свет”дан ноқонуний фойдаланган шахс ушланди


Тошкент шаҳрининг Сергели ва Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Сергели туманида ЯТТ Б.Т. ва бошқалар тижорат мақсадида “А.С.” МЧЖга ижарага берган биносини тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги тармоққа яширинча улаган. Улар жами 289 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келган.

Шунингдек, Қумқўрғон туманидаги “Ж.Ф.” фермер хўжалиги раҳбари Ф.А. хўжалик ер майдонини суғоришда умумий фойдаланишдаги электр тармоғига сув насосларини тўғридан-тўғри ҳисоблагичдан ташқари улаган. Натижада жами 186,1 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Самарқанд вилоятидаги корхоналардан бири 553 миллион сўмлик электрдан ноқонуний фойдалангани аниқланганди. Шу билан бирга, Қашқадарёда 177 млн сўмлик газ ва “свет”дан ноқонуний фойдаланган шахслар ушлангани хабар қилинганди.

Шунингдек, Қашқадарёда электрдан ноқонуний фойдаланган корхона давлатга 1 млрд сўмдан зиёд зарар етказган. Бундан ташқари, Тошкент, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида энергия ресурсларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилганди. Шунингдек: 



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *