• Чт. Мар 20th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Шавкат Мирзиёев Парижга етиб борди (фото) — Дарё Янгиликлари


Президент Шавкат Мирзиёев Франция президенти Эммануэл Макроннинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Париж шаҳрига келди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

Самолёт олдида Ўзбекистон етакчисини Франция миллий таълим, олий таълим ва илмий тадқиқотлар вазири Элизабет Борн, Париж ҳарбий округи қўмондони генерал Лоик Мизон ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

“Орли” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмон шарафига икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

Ўзбекистон делегацияси жойлашган қароргоҳ олдида Францияда ўқиётган, ишлаётган ва илмий изланишлар олиб бораётган бир гуруҳ ватандошлар давлат раҳбарини катта хурсандчилик билан кутиб олди. Давлат раҳбари улар билан самимий суҳбатлашди, ўқиш ва изланишларига муваффақият тилади. 

Фото: “Дарё”

Ташрифнинг асосий тадбирлари бугун, 12 март кунига мўлжалланган. Дастурга мувофиқ, Елисей саройида олий даражадаги Ўзбекистон-Франция музокаралари бўлиб ўтади.

Шунингдек, давлат раҳбари ЮНЕСКО бош директори Одри Азуле билан учрашув ҳамда Франциянинг етакчи компания ва банклари вакиллари билан давра суҳбати ўтказади.

Фото

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
Фото: “Дарё”
Фото: “Дарё”



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *