Наманган вилояти Чуст туманида кўп миқдордаги электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган МЧЖ фош этилди, деб хабар берди «Ўзэнергоинспекция» матбуот хизмати.
Ташкилотнинг ҳудудий бошқармаси ва Бош прокуратура департаменти, «Энергосавдо» филиали бўлинмаси ҳамкорлигида назорат тадбири ўтказилган. Унда Чуст туманида жойлашган «А.Т.» электр қурилмаларини ҳеч қандай ҳужжатларсиз ўзбошимчалик билан улаб, электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Ушбу қоидабузарлик оқибатида, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, электр таъминоти корхонасига 1 миллиард 703 миллион сўмлик зарар етказилган.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
