• Чт. Мар 20th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Тошкент вилоятида юк ташувчи машина ёниб кетди — Дарё Янгиликлари


Тошкент—Водий А-373 автомобиль йўлининг 91-километрида ҳаракатланиб кетаётган юк ташувчи машина 11 март куни соат 18:40 да ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ФВБ матбуот хизмати хабар берди. 

Фото: Тошкент вилояти ФВБ матбуот хизмати

Ёнғин ўчириш экипажи ёнғин жойига соат 18:50 да етиб бориб, соат 19:07 да тўлиқ ўчирилган.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарари аниқланмоқда. Ҳодиса оқибатида тан жароҳат олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Бундан аввалги ҳолатлар

2024 йил 3 ноябрь куни ҳам Қамчиқ довонида юк автомобилида қисқа туташув сабабли ёнғин юзага келганди. Шунингдек, Қамчиқ довонида 5 ноябрь куни соат 13:30 ларда юк машинаси ёниб кетганди.

Декабрь ойи охирида Қашқадарё ва Тошкентда машиналар ёниб кетганди. Февраль ойининг 2-санасида Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида машина ёниб кетган.

Бундан ташқари, Жиззах вилояти Зомин туманида юк машинаси ёниб кетганди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *