• Чт. Мар 20th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

ЕЧЛ. “ПСЖ” пенальтилар сериясида “Ливерпуль”ни мағлуб этди, “Барселона” “Бенфика”дан устун келди (видео)


Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигаси 1/8 финал доирасидаги 4 та учрашув 11 март, сешанба куни бўлиб ўтди. 

 

Дастлабки баҳс Каталонияда “Барселона” ва “Бенфика” жамоалари ўртасида ўтди. Ушбу ўйин 3:1 ҳисобида майдон эгаларининг ғалабаси билан якунланди. Ҳисоб 11-дақиқада Рафинья томонидан очилди, “Бенфика” эса 2 дақиқадан кейин жавоб голини киритди. Учрашувнинг 27-дақиқасида Ламин Ямал орадаги фарқни яна биттага ошириб қўйди. Биринчи тайм якуни арафасида эса Рафинья “Барса”нинг ўйиндаги 3-голини киритди ва ўзининг дублни расмийлаштирди. 

Учрашувнинг кейинги дақиқаларида бошқа гол киритилмади. Икки ўйин нарижасига 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган “Барселона” кейинги босқич йўлланмасини нақд қилди. 

“Ливерпуль” — “ПСЖ” ўртасидаги баҳснинг тақдирини битта гол ҳал қилди. Ўйиннинг 12-дақиқасида Усмон Дембеле тўп киритиб, парижликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Баҳснинг қолган асосий ва қўшимча бўлимларида бошқа гол киритилмади. Икки ўйин натижасига кўра, ҳисоб тенг — 1:1. Шундан кейин пенальтилар сериясига мурожаат қилинди. Ушбу лотареяда “ПСЖ” 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва кейинги босқичга йўл олди. 

Германияда “Байер” ва “Бавария” ўртасида навбатдаги баҳс бўлиб ўтди. Дастлабки ўйинда 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган мюнхенликлар жавоб учрашувида ҳам  устунликни мустаҳкамлаб қўйди. Ҳарри Кейн ва Альфонсо Дэвиснинг голлари жамоага 2:0 ҳисобидаги ғалабани тақдим этди. Икки ўйин натижасига кўра, 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган “Бавария” кейинги босқичга йўл олди. 

Италияда бўлиб ўтган “Интер” ва “Феенорд” жамоалари ўртасидаги баҳсда миланликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Тюрам ва Чалхонўғлунинг киритган тўпларига нидерландияликлар сафидан Якуб Модер битта гол билан жавоб қайтарди. Икки учрашув натижасига кўра, 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган “Интер” кейинги босқичга йўл олди. 

ЕЧЛ

1/8 финал

11 март, сешанба

“Барселона” – “Бенфика” 3:1

Голлар: 1:0 — 11, Рафинья, 1:1 — 13, Николас Отаменди, 2:1 — 27, Ламин Ямал, 3:1 — 42, Рафинья.

Дастлабки ўйин: 1:0

Барселона”: Шенсни, Балде, Мартинес (Эрик Гарсия, 87), Араухо, Кунде, Педри, де Ёнг (Касадо, 82), Рафинья, Ольмо (Гави, 70), Ямал (Лопес, 82), Левандовски (Ферран Торрес, 70).

Бенфика”: Трубин, Дал, Отаменди, Антониу Сильва, Томаш Араужу (Рего, 84), Кекчю (Белотти, 70), Флорентину (Баррейро, 70), Эурснес, Скеллеруп (Амдуни, 56), Павлидис, Актюркоглу (Саншеш, 56)

“Ливерпуль” – “ПСЖ” 0:1 (Пенальтилар серияси 1:4)

Дастлабки ўйин: 1:0

Гол: 0:1 — 12, Дембеле

Ливерпуль”: Алиссон, Робертсон, ван Дейк, Конате (Эндо, 111), Александер-Арнольд (Куанса, 73), Мак Аллистер (Джонс, 90), Гравенберх, Диас (Гакпо, 102), Собослаи (Эллиот, 105), Салах, Диогу Жота (Нунес, 73).

ПСЖ”: Доннарумма, Мендеш, Пачо, Маркинос (Бералдо, 90), Хакими, Фабиан Руис (Заир-Эмери, 90), Витиня, Жоау Невеш (Гонсалу Рамуш, 120), Кварацхелия (Ли Кан Ин, 101), Дембеле, Барколя (Дуэ, 67).

“Байер” – “Бавария” 0:2

Дастлабки ўйин: 0:3

Гол: 0:1 — 52, Ҳарри Кейн, 0:2 — 71,  Альфонсо Дэвис

Бавария”: Урбиг, Дэвис, Ким Мин Чже, Упамекано, Лаймер (Станишич, 46), Киммих, Горетцка (Палиня, 84), Коман (Гнабри, 58), Мусиала, Олисе (Ито, 69), Кейн (Мюллер, 85), 

Байер”: Градецки, Инкапиэ, Эрмосо (Андрих, 38), Та, Артур (Бонифасе, 65), Грималдо (Буэндиа, 84), Фримпонг, Алеиш Гарсия (Адли, 66), Джака, Паласиос, Шик.

 

“Интер” – “Фейеноорд” 2:1

Голлар: 1:0 — 8, Маркус Тюрам, 1:1 — 42, Модер, 2:1 — 51, Ҳакан Чалҳанўғлу

Дастлабки ўйин: 2:0

Интер”: Зоммер, Биссек, Ачерби (Кокки, 84), Павар, Карлос Аугусто (Бастони, 61), Мхитарян, Чалханоглу (Аслани, 61), Фраттези (Беренбрух, 84), Думфрис, Тареми, Тюрам (Арнаутович, 71).

Фейеноорд”: Велленройтер, Буэно, Ганско, Белен, Рид (Митчелл, 75), Иванушес (Редмонд, 75), Смал, Модер, Слити (Траунер, 63), Уэда (Карранса, 63), Хадж-Мусса



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *