12 март куни Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди, деб хабар бермоқда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази.
Ер силкиниши Тошкент вақти билан 08:11 да рўй берган. Унинг координаталари: 40,55 градус шимолий кенглик; 72,76 градус шарқий узунлик. Магнитуда — 4. Чуқурлик — 10 км. Эпицентр — Тошкентдан 308 км жануби-шарқда.
Андижон вилоятида сезилиш кучи:
- Хўжаобод тумани — 2−3 балл, 13 км;
- Жалақудуқ тумани — 2 балл, 23 км;
- Булоқбоши тумани — 2 балл, 24 км.
Эслатиб ўтамиз, шу куни соат 6:16 да Тошкент шаҳри ва вилояти аҳолиси ҳам ер силкинишини ҳис қилди. Зилзила эпицентри Тошкент туманига тўғри келди. ФВВга маълумотларига кўра, зилзила кучи пойтахтда 2−3 балл, эпимарказда 3 балл бўлди.