• Чт. Мар 20th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистон ва Франция ўртасида қандай ҳужжатлар имзоланди? Рўйхат


Париж шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Шавкат Мирзиёев ва Эммануэл Макрон Стратегик шериклик ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларацияни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбарлари ҳузурида Мутахассислар ва талабалар ҳаракатчанлиги тўғрисидаги ҳукуматлараро битим алмашилди.

Давлат ташрифи давомида қуйидагилар ҳам имзоланди:

Фото: Президент матбуот хизмати
  • Ўзбекистон-Франция университетини ташкил этиш тўғрисида ҳукуматлараро битим;
  • реадмиссия тўғрисида ҳукуматлараро битим;
Фото: Президент матбуот хизмати
  • Франциянинг етакчи компаниялари билан Ўзбекистонда 6,5 миллиард евролик истиқболли кооперация лойиҳаларини амалга оширишни назарда тутувчи Инвестиция ва инновация соҳаларидаги ҳамкорлик дастури;
  • ташқи ишлар вазирликларининг 2025-2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;
  • 2026-2030 йилларда Франция тараққиёт агентлиги билан ҳамкорлик дастури;
Фото: Президент матбуот хизмати
  • дипломатик паспорт эгаларини виза талабларидан ўзаро озод қилиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битим;
  • халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик тўғрисида декларация;
  • соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида декларация;
Фото: Президент матбуот хизмати
  • француз тилини ўқитишни кенгайтириш тўғрисида баённома;
  • мусиқа, кино ва театр соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида декларация;
  • Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси билан Франция Маданият вазирлиги, Маданий мерос миллий институти ва Марказий Осиё тадқиқотлари институти ўртасидаги ҳамкорлик битимлари;
Фото: Президент матбуот хизмати
  • Тошкент ва Париж шаҳарлари ўртасида шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида баённома ва бошқа икки томонлама ҳужжатлар.

Аввалроқ Ўзбекистон ва Франция ўртасида стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилиши ҳақида хабар берилганди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *