Аҳолига кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини яхшилаш мақсадида замонавий Жиззах шаҳри учун 30 та замонавий автобус олиб келинди, деб хабар қилди Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.
Вилоятда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи Jizzax orient trans ХК томонидан Хитойда ишлаб чиқарилган 30 дона Zhongtong автобуси олиб келинди.
Ушбу автобуслар Жиззах шаҳридаги 3 та янги йўналишга асосида жойлаштирилиши режалаштирилган.
- 107-сонли «Зилол МФЙ — Нурафшон МФЙ» йўналиши;
- 110-сонли «Сўғдиёна МФЙ — Учариқ МФЙ» йўналиши;
- 113-сонли «Жиззах АШБ — Товар ХАБ» йўналиши.
Жорий йил якунига қадар вилоятга яна 60 та автобус олиб келиш режалаштирилган, қайд этди вазирлик.
Фото



