Шавкат Мирзиёев Парижга етиб борди
Шавкат Мирзиёев Эммануэль Макрон таклифига биноан давлат ташрифи билан Франция пойтахтига етиб борди. Париж аэропортида уни мамлакат таълим вазири ва бошқа расмийлар кутиб олди. 12 март куни Елисей саройида олий даражадаги Ўзбекистон-Франция музокаралари бўлиб ўтади.
Одилжон Абдуқаҳҳоров яна «Ўзбекконцерт»га раҳбар бўлди
11 март куни Маданият вазири бошчилигида ўтказилган йиғилишда Одилжон Абдуқаҳҳоров «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси директори лавозимига қайта тайинлангани маълум қилинди. Бунга қадар муассаса раҳбари вазифасини 2023 йил октябрь ойидан буён Санжар Эрданов бажариб келаётганди.
Президент ЮНЕСКО бош директори билан учрашди
Шавкат Мирзиёев Парижда ЮНЕСКО бош директори Одри Азулени қабул қилди. Улар шу йилнинг кузида Самарқандда ўтказиладиган ташкилот бош конференциясининг 43-сессиясига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масалаларини муҳокама қилди.
Фото: Парижда Эммануэль Макрон Шавкат Мирзиёевни илиқ кутиб олди
Парижда Франция раҳбари Эммануэль Макрон Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни илиқ кутиб олди. Меҳмон шарафига Республика гвардияси, қуруқлик қўшинлари, денгиз ва ҳаво кучларидан иборат фахрий қоровул саф тортди.
Шуҳратбек Қурбонов Humo тўлов тизими раҳбарлигидан кетди
Хусусийлаштирилганидан сўнг Миллий банклараро процессинг марказига (Humo) янги директор тайинланди. Шуҳратбек Қурбонов ўрнига Octobank раҳбарининг собиқ ўринбосари Алексей Максимов тўлов тизимининг янги раиси бўлди.
Voltalia Ўзбекистонда электр энергияси сотуви бўйича узоқ муддатли шартнома тузди
Франциянинг Voltalia компанияси Ўзбекистонда қуёш, шамол станциялари ва энергия сақлаш тизимларидан иборат гибрид кластер учун электр энергияси сотиш бўйича 25 йиллик шартномани имзолади. Шунингдек, компания энергияни сақлаш ва агровольтаика бўйича янги лойиҳаларни амалга оширмоқда.
«Манипуляция кампаниясига ўхшайди». Ижтимоий тармоқларда Хитойни бойкот қилишга чақириқлар қандай пайдо бўлди?
Ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида Хитой фуқароларига ерлар сотилгани ҳақида миш-мишлар ва Хитойни бойкот қилишга чақириқлар пайдо бўлмоқда. Расмийлар буни манипуляция деб атади, иқтисодчилар эса инвесторлар олдидаги қўрқувнинг асоссизлигини таъкидлади. «Dunyouzbeklari.Com» нима бўлаётганини ўрганди.
Тошкент шаҳри ва вилоятида ер қимирлади
Тошкент шаҳри ва вилояти аҳолиси эрталаб ер силкинишини ҳис қилди. Зилзила эпицентри Тошкент туманига тўғри келди. ФВВга маълумотларига кўра, зилзила кучи пойтахтда 2−3 балл, эпимарказда 3 балл бўлди.
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда ҳам сезилди
Чоршанба куни соат 08:11 да Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижон туманларида ҳам сезилди (2−3 балл).
Ўзбекистонда импорт қилинадиган болалар тагликлари учун мажбурий рўйхатдан ўтиш жорий этилди
Ўзбекистонда 2024 йил ноябрь ойидан бошлаб хавф даражаси юқори бўлган маҳсулотлар, жумладан, болалар тагликлари, кийим-кечаклари, пайпоқлари ва идиш-товоқларини мажбурий давлат рўйхатидан ўтказиш жорий этилди. Тармоқларда импорт тагликларни дўконлардан топиш қийинлашгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Мактаб таълими вазири педагогларни «Ташаббусли бюджет»да овоз йиғишга жалб қилиш ноқонуний эканини эслатди
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова педагогларни «Ташаббусли бюджет» доирасида овоз йиғишга мажбурлаш ва улардан бу учун пул йиғиш ноқонуний эканини эслатди. Агар педагоглар шундай ҳолатларга дуч келса, вазирликка мурожаат қилишлари мумкин, деди вазир.
Жиззахда эр-хотиннинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 9,5 йилга қамалди
Ғаллаорол туманида маст ҳолдаги юк машинаси ҳайдовчиси Damas билан тўқнашди. Оқибатда енгил автомобилдаги эр-хотин вафот этди. Суд ҳайдовчини 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилди.
Қатарда туҳмат билан жавобгарликка тортилган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди
Қатарда қийин вазиятда қолган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди. У иш берувчининг туҳмати сабаб қочоқ ва ўғриликда гумонланиб қўлга олинган, қолаверса, 1 йиллик жазо муддатини ўтамагунча мамлакатни тарк этиши тақиқланган. Элчихона кўмагида фуқаро суд залидан озод қилинди.
Наманганда 1,7 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган корхона аниқланди
Наманган вилояти Чуст туманида тармоққа ноқонуний уланиб олиб, 1,7 млрд сўмлик электр энергиясидан фойдаланган корхонага нисбатан тешкирув ишлари бошланди.
Қамоққа олинмаган гумонланувчиларнинг Ўзбекистондан чиқиши вақтинча чекланиши мумкин
Ўзбекистонда қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилмаган гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг Ўзбекистондан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаб қўйиш тартиби белгиланмоқда. Депутатлар тегишли қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди.
Осиё чемпионатида ғолиб бўлган пара велоспортчи Одина Ҳамдамовага уй совға қилинди
Пара велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Таиландда ўтказилган Осиё чемпионатида 2 та олтин медални қўлга киритган спортчи Одина Ҳамдамовага Фарғонадан уй совға қилинди. Унга хонадон калитини вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров топширган.
Фарғонада синтетик гиёҳвандлик воситалари тайёрлаб келинган нарколаборатория фаолиятига чек қўйилди
ДХХ Фарғона туманида синтетик гиёҳвандлик моддалари тайёрлаш билан шуғулланган 3 кишини қўлга олди. Улар ҳовлини 250 долларга ижарага олиб, у ерда нарколаборатория ташкил этган. Йигитлар бу иш учун ҳафтасига криптовалюта кўринишида 500 доллардан маош олган.
Тошкентда ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида Lacetti дарахтга бориб урилди
Чилонзор туманида ҳаракатланиб кетаётган Lacetti ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, дарахтга урилди. Ҳодиса оқибатида автомобиль техник шикастланган, ҳайдовчи ва йўловчиларга биринчи ёрдам кўрсатилган.
Танасининг бир қисми ишламай қолган ўзбекистонлик Россиядан ватанга қайтарилди
Россиянинг Томск вилоятида танасининг бир қисми ишламай қолгани ва мустақил ҳаракат қилиш имкониятидан маҳрум бўлган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди.
Концертда ижрочи ва асар муаллифлари тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилиши шарт этиб белгиланди
Президент томонидан имзоланган қонун билан Ўзбекистонда жонли ижро санъати янада ривожлантириш кўзда тутилмоқда. Ҳужжат билан концерт-томоша дастурларида ижрочи ва асар муаллифлари тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилиши шартлиги белгилаб қўйилмоқда.
Президент Ўзбекистон Орхус конвенциясига қўшилиши тўғрисидаги қонунни имзолади
Ўзбекистон 11 мартдан эътиборан Орхус конвенциясига расман қўшилди. Конвенция фуқароларга атроф-муҳит ҳолати билан боғлиқ маълумотлардан фойдаланиш ҳуқуқини кафолатлайди. Халқаро ҳужжат фуқароларга ахборот олиш ҳуқуқлари бузилган тақдирда суддан фойдаланиш имкониятини ҳам беради.
Қашқадарёда 103 туп дарахт ноқонуний равишда кесиб ташланди
Кўкдала туманида 103 туп кўктол дарахти ноқонуний равишда бутунлай кесиб ташланди. Ҳолат юзасидан жиноий иш очилди.
«Нурота» ва «Сурхон» давлат қўриқхоналари ҳамда «Зарафшон» миллий табиат боғи ҳудудлари кенгайтирилади
Ҳукумат қарори билан «Нурота» ва «Сурхон» давлат қўриқхоналари ҳамда «Зарафшон» миллий табиат боғи ҳудудлари кенгайтирилади. Ҳудудларни кенгайтириш учун керак бўладиган маблағлар 2026 йилдан маҳаллий бюджет параметрларида назарда тутилади.
Тошкентда белгиланмаган жойларга чиқинди ташлашга қарши рейдлар ўтказилмоқда
Тошкентда белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаётган қоидабузарларни аниқлаш бўйича рейдлар ўтказилмоқда. Шаҳар ҳокимлиги аҳолини қоидаларга риоя қилишга ва атроф-муҳитни ҳурмат қилишга чақирди.
Тошкентнинг иккита туманида ҳаво ифлосланишини назорат қилувчи яна иккита автоматик станция ўрнатилди
Тошкент шаҳрининг Яшнобод ва Олмазор туманларида ҳаво ифлосланишини назорат қилувчи яна иккита автоматик станция иш бошлади. Ўзбекистонда уларнинг умумий сони 21 тага етди.
Ўзбекистон терма жамоасининг Қирғизистон ва Эронга қарши ўйинлар учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг жаҳон чемпионати саралаши доирасида Қирғизистон ва Эронга қарши ўйинлари учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди.
«Украина 30 кун давомида ўт очишни тўлиқ тўхтатишга тайёр»
Саудия Арабистонидаги Украина-АҚШ музокаралари якунлангач, Украина зудлик билан ва камида 30 кунга ўт очишни тўхтатишга тайёр экани маълум бўлди. АҚШ берган бу таклиф Россияга етказилади. Шунингдек, АҚШ Украинага разведка маълумотларини алмашишни ва хавфсизлик ёрдами беришни тиклайди.
Грузия суди собиқ президент Саакашвилини 9 йилга озодликдан маҳрум қилди
Тбилиси суди Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвилини бюджет маблағларини талон-торож қилишда айбдор деб топиб, тўққиз йилга озодликдан маҳрум қилди. У 2021 йилда олти йилга қамалганди, янги ҳукм бу муддатни 3 йилга узайтирди. Саакашвили тарафдорлари судьяни амалдаги ҳукуматнинг «қули» деб атади.
АҚШ Таълим вазирлиги ходимларининг ярмини қисқартирди; Трамп идорани тугатмоқчи
АҚШ Таълим вазирлиги ўз ходимларининг деярли 50 фоизини қисқартиришини эълон қилди. Бу бўшатишлар Дональд Трампнинг идорани бутунлай тугатиш режасининг бир қисмидир.
Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!