• Пн. Янв 12th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон—Франция инвестиция кенгашини таъсис этишни таклиф қилди


Парижга ташриф давомида Шавкат Мирзиёев Франция ишбилармон доираларининг етакчи вакиллари билан учрашув ўтказди.

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

Президент матбуот хизматининг маълум қилишича, Шавкат Мирзиёев 2018 ва 2022 йилларда ушбу мамлакатга расмий ташрифлари ҳамда 2023 йилги Самарқанд саммитида ҳам Франция тадбиркорлари билан учрашган эди. Форум ушбу очиқ ва конструктив мулоқотнинг давоми бўлди. Бу галги учрашув унда Ўзбекистоннинг хусусий компаниялари раҳбарлари ва вакиллари ҳам иштирок этгани билан ажралиб туради.

Тадбирда Франциянинг ташқи савдо ва хориждаги француз фуқаролари ишлари бўйича вазир-делегати Лоран Сен Мартен, Франция тараққиёт агентлиги бош директори Реми Риу, MEDEF International раҳбари — Orano Mining компанияси бошқаруви раиси Клод Имовен, шунингдек, икки мамлакат етакчи компаниялари, инвестиция ва банк-молия институтларининг 60 дан ортиқ раҳбарлари ва вакиллари иштирок этди.

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

Франция бизнеси томонидан SUEZ, Veolia, Total, EDF, Voltalia, Orano, Meridiam, Saint-Gobain, Imerys, Natixis, Société Générale, BPI France, Airbus, MND, Eiffage, Schneider Electric, Total Energies, Alstom, Technip Energies, Egis, ADP Group, Ellipse Projects,  Assystem, ATR ва бошқа компаниялар қатнашди.

Давлат раҳбари ўз нутқида Эммануэл Макрон билан ўтган самарали музокараларни юксак баҳолаб, ишбилармонлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва қўшма кооперация лойиҳаларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилганини таъкидлади.

Учрашувнинг асосий натижаси сифатида Ўзбекистон—Франция муносабатларини стратегик шериклик даражасига кўтариш ҳақида тарихий қарор қабул қилинди. Кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришда икки мамлакат етакчи компаниялари муҳим ўрин тутаётгани қайд этилди. Франция ишбилармон доиралари вакилларига Янги Ўзбекистондаги ортга қайтмас иқтисодий ислоҳотлар стратегиясини қўллаб-қувватлаётгани учун миннатдорлик билдирилди.

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

2025 йил январь ойида MEDEF таркибидаги йирик компаниялар раҳбарларининг Тошкент шаҳрига ташрифи натижалари юксак баҳоланди. Франция компаниялари билан Ўзбекистон иқтисодиётининг стратегик тармоқларида қатор қўшма лойиҳалар амалга оширилаётгани мамнуният билан қайд этилди.

Ушбу мамлакат инвестицияларини фаол жалб этиш ва илғор технологияларни жорий этиш, Франция корхоналарининг ечимлари, тўпланган катта тажриба ва билимларини қўллашдан Ўзбекистон манфаатдор.

Ўзбекистон президенти Франция билан савдо-иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади. Франция компаниялари билан 2027 йилгача бўлган даврга мўлжалланган инновацион ва саноат кооперацияси дастури бунга хизмат қилади. Унга умумий қиймати 6,5 миллиард евро бўлган аниқ йўналиш ва лойиҳалар киритилган.

Дастурни амалга ошириш доирасида Франциянинг етакчи банк ва молия ташкилотларини фаол жалб қилган ҳолда бизнес ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлашнинг самарали воситалари кенг жорий этилиши кўзда тутилган.

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

Давлат раҳбари муҳим минерал ресурсларнинг истиқболли конларини ўзлаштириш ва уларни чуқур қайта ишлаш, қурилиш материаллари, кимё ва фармацевтика тармоқлари, электротехника саноати, қишлоқ хўжалигида замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этиш ва бошқаларни Ўзбекистон—Франция ишбилармонлик ҳамкорлигини янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари сифатида кўрсатиб ўтди.

Энергетикада энергия ишлаб чиқариш ва сақлаш қувватларини кенгайтириш, Ўзбекистон ҳудудларида сув хўжалиги, коммунал, туризм, транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш ҳамкорликни ривожлантиришда катта салоҳиятга эга.

“Икки мамлакат компаниялари иштирокидаги лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва жадаллаштириш мақсадида доимий фаолият юритадиган Ўзбекистон—Франция инвестиция кенгашини таъсис этишни таклиф қиламан. Биз томондан унга Ўзбекистон бош вазири раҳбарлик қилади. Биринчи учрашувни июнь ойида Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида ўтказишимиз мумкин. Барчангизни ташкил этилаётган кенгашнинг тўла ҳуқуқли аъзоси сифатида бўлажак тадбирда фаол иштирок этишга таклиф этаман”, деди Шавкат Мирзиёев.

Ўз навбатида, Франция ишбилармон доиралари вакиллари ҳамкорликни кенгайтириш бўйича аниқ таклиф ва режаларини баён қилди.

Давлат раҳбари ишбилармон доиралар вакилларига муваффақиятлар тилаб, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларига Ўзбекистон ҳукумати томонидан тасдиқланадиган “йўл хариталари” асосида эришилган келишувлар ижроси устидан назоратни таъминлаш бўйича топшириқлар берди.

Бизнес-форумдан лавҳалар

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

Шавкат Мирзиёевнинг Францияга ташрифи ҳақида

Ўзбекистон президенти 11 февраль куни Франция президенти Эммануэл Макроннинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Париж шаҳрига келди. 12–март куни Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлибди ўтди. Сўнг Елисей саройида Шавкат Мирзиёев ва Эммануэл Макрон музокаралар ўтказди. Унда давлат раҳбарлари икки мамлакат ўртасида стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида тарихий қарорга келди.

Музокаралар якунида президентлар Стратегик шериклик ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларацияни қабул қилди. Давлат раҳбарлари ҳузурида Мутахассислар ва талабалар ҳаракатчанлиги тўғрисидаги ҳукуматлараро битим алмашилди. Шунингдек, бир қатор битимлар имзоланди.

Елисей саройидаги олий даражадаги учрашув чоғида Шавкат Мирзиёев Эммануэл Макронга француз ёзувчиси Виктор Гюгонинг ўзбек тилига таржима қилинган “Кулаётган одам” романининг илк нусхасини совға қилди. Ушбу китоб оммавий нашрдан чиқиши ва тез орада китобхонлар эътиборига ҳавола этилиши кутилмоқда.

 

Ташриф давомида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Франциянинг олий мукофоти — Фахрий легион ордени билан мукофотланди. Францияда ушбу орден алоҳида хизматларнинг давлат даражасида эътироф этилиши ва шон-шарафнинг энг юқори белгиси ҳисобланади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *