• Чт. Мар 20th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

ЕЧЛ. УЕФА ҳафтанинг энг яхши футболчиси совринига номзодларни эълон қилди


УЕФА Чемпионлар Лигаси 1/8 финал доирасидаги барча учрашувлар якунига етди. 

Фото: The Sun

1/8 финал доирасидаги баҳсларда ғолиб чиққан 8 та жамоа — “ПСЖ”, “Барселона”, “Бавария”, “Интер”, “Реал”, “Арсенал”, “Боруссия Д” ва “Астон Вилла” кейинги босқичга йўл олди. 

Учрашувлар якунига етгач, УЕФА матбуот хизмати Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб ўйинларида ҳафтанинг энг яхши футболчиси совринига даъвогарлар рўйхатини тақдим этди.

Номзодлар қаторидан қуйидаги футболчилар ўрин олди:

  • Ҳарри Кейн (“Бавария”) – “Байер”га қарши ўйинда (2:0) 1 гол урди ва 1 голли узатма амалга оширди.
  • Жанлуижи Доннарумма (“ПСЖ”) – “Ливерпуль” билан баҳсда пенальтилар сериясида иккита зарбани қайтарди ва жамоасини чорак финалга олиб чиқди.
  • Марко Асенсио (“Астон Вилла”) – “Брюгге”га қарши ўйинда дубль қайд этди (3:0).
  • Эмре Жан (“Боруссия Дортмунд”) – “Лилль” билан баҳсда муҳим гол муаллифига айланди (2:1).
Фото: ЕЧЛ

Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар Лигаси чорак финалининг дастлабки учрашувлари 8—9 апрель кунлари бўлиб ўтади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *