• Ср. Апр 23rd, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

13 март куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести – Ўзбекистон янгиликлари – Dunyouzbeklari.Com


«Яшасин Ўзбекистон, яшасин Франция!» — Эммануэль Макрон

«Парижга хуш келибсиз, ҳурматли Шавкат!» — дея Шавкат Мирзиёевни қутлади Эммануэль Макрон ўзининг ижтимоий тармоқ саҳифаларида. У Ўзбекистон президентининг давлат ташрифи Франция ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик алоқаларини янги босқичга кўтаришига ишонч билдирди.


дайжест

Шавкат Мирзиёев Франциянинг фахрий легион ордени билан мукофотланди

Франция президенти «икки мамлакат ҳамкорлигини ривожлантириш, халқларимиз ўртасидаги дўстлик ва ўзаро англашувни мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун» Шавкат Мирзиёевни олий мукофот — Фахрий легион ордени билан тақдирлади.


дайжест

Париж кўчаларидан бирига Самарқанд номи берилди

Шавкат Мирзиёев Париж шаҳри мэри Анн Идальго билан учрашди ва шаҳар кўчаларидан бирига Самарқанд номи берилгани учун миннатдорлик билдирди. Учрашувда Тошкент ва Париж ўртасидаги амалий ҳамкорлик ва алмашинувларни имзоланган битим асосида фаоллаштириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.


дайжест

Ўзбекистон ва Франция ўртасида дўстлик гуруҳлари иши қайта тикланиши мумкин

Шавкат Мирзиёев Бурбон саройида Франция Миллий мажлиси раиси Яэль Браун-Пиве билан учрашди. Мулоқотда Ўзбекистон-Франция парламентлараро форумини ташкил этиш ва «йўл харитаси» асосида дўстлик гуруҳлари ишини қайта тиклаш масалалари муҳокама қилинди.


дайжест

Франция компаниялари Ўзбекистонга 6,5 млрд евролик инвестиция киритмоқчи

Президент Мирзиёев Франциянинг йирик компаниялари билан 6,5 млрд евролик қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди. «Биз Франциянинг катта тажриба ва билимларини қўллашдан манфаатдормиз», — деди у. Маблағлар конларни ўзлаштириш, қурилиш ва қишлоқ хўжалигини ичига олган стратегик соҳаларга йўналтирилади.


дайжест

Ўзбекистон ва Франция ўртасида уран қазиб олиш бўйича янги битим имзоланди

«Навоийуран» давлат корхонаси ва Франциянинг Orano компанияси Жанубий Жонгелди уран конини саноат миқёсида ўзлаштириш бўйича шартнома имзолади. Orano бу конда камида ўн йил давомида уран қазиб олиш имконияти мавжуд бўлишини кутмоқда.


дайжест

Марказий банк асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича йиғилишни кейинги ҳафтага қолдирди

Ўзбекистон Марказий банки асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича 13 мартга белгиланган бошқарув йиғилишини 20 мартга қолдирди. Бунда февраль якунлари бўйича асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар ва савдо ҳамкорлар иқтисодиёти бўйича маълумотлар мартнинг иккинчи ярмида эълон қилиниши инобатга олинган.


дайжест

Япониянинг ITOCHU компанияси Ўзбекистон ва Франциянинг уран бўйича лойиҳасига қўшилди

Япониянинг ITOCHU корпорацияси Франциянинг Orano ва Ўзбекистоннинг «Навоийуран» компаниялари ўртасидаги уран бўйича қўшма корхона Nurlikum Mining улушини сотиб олди. Ҳамкорлик ресурс базасини икки баравар ошириш учун янги конда уран қазиб олишни мақсад қилган.


дайжест

Аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш учун 200 млн доллар йўналтирилади

Ўзбекистонда 2025 йилда хотин-қизлар лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун қўшимча равишда 200 млн АҚШ доллари йўналтирилади. Тегишли қарор президент томонидан имзоланди.


дайжест

Ўзбекистон Франция билан Сурхондарёда сув таъминотини яхшилаш бўйича шартнома имзолади

«Ўзсувтаъминот» ва Франциянинг Suez компанияси ўртасида Сурхондарё вилоятида сув таъминотини яхшилаш бўйича шартнома имзоланди. 8,3 млн долларлик лойиҳа ичимлик сувини ишлаб чиқариш ва тақсимлашни бошқариш бўйича рақамли ечимларни жорий қилишни ўз ичига олади.


дайжест

Франциянинг Expertise France агентлиги раҳбари Ўзбекистонга келади

Франциянинг Expertise France агентлиги бош директори Жереми Пелле 17−18 март кунлари Тошкентга ташриф буюради. Ташриф давомида Марказий Осиёда сунъий йўлдош интернет алоқаси дастури расман ишга туширилиши кутилмоқда.


дайжест

Ўзбекистон ва Франция муҳим минералларни геологик-техник жиҳатдан ўрганади

Ўзбекистон Геология вазирлиги ва Франция Геология хизмати (BRGM) фойдали минералларни қазиб олиш лойиҳасини ишлаб чиқишни режалаштирмоқда.


дайжест

Malibu`дан Traverse`гача: Президент топшириғидан сўнг амалдорлар қандай хизмат машинасига ўтмоқда?

Ўзбекистонлик амалдорлар президент топшириғидан сўнг «иномарка»лардан воз кечиб, хизмат машинасини маҳаллий брендларга алмаштирмоқда. «Dunyouzbeklari.Com» ўтказган сўровга кўра, аксарият амалдорлар Malibu`дан фойдаланишни бошлаган. Айримлари эса бошқа русумдаги автомобилларга ўтган. Батафсил.


дайжест

Бухорода тарихий тангалар, кўкрак нишонлари ва заргарлик буюмларини олиб чиқишга уриниш тўхтатилди

Бухоро аэропортида қимматбаҳо металлардан ясалган 37 дона заргарлик буюми ҳамда тарихий аҳамиятга эга 16 дона кўкрак нишони ва тангаларни ноқонуний олиб чиқишга уриниш тўхтатилди.


дайжест

Жиззахда 2,4 млрд сўмлик газдан ўғринча фойдаланган корхона аниқланди

Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида корхона ҳисоблаш ускунасидаги тамғани олиб ташлаб, табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди. «Ҳудудгазтаъминот» текширувлари натижасида 2,4 млрд сўмлик зарар қайта ҳисобланди. Ҳолат бўйича ҳужжатлар ҳуқуқ-тартибот органларига топширилди.


дайжест

Собиқ депутат Кобул Дусовга чиқарилган суд ажрими ўгаришсиз қолдирилди

Собиқ депутат, блогер Кобул Дусовга чиқарилган озодликни чеклаш шартларини бузгани учун колонияга ўтказиш тўғрисидаги ажрими ўзгартиришсиз қолдирилди. У оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишда айблаб туҳмат қилиш ва ҳақорат қилишда айбли деб топилганди.


дайжест

Тошкентда вояга етмаган болалари билан тиланчилик қилаётган аёл қўлга олинди

Пойтахтнинг Миробод туманида уч нафар вояга етмаган боласи билан тиланчилик қилаётган аёл қўлга олинди. ИИББга кўра, у ички ишлар ходимларининг қонуний талабларини бажармасдан, жамоат тартибини бузган. Аёлга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.


дайжест

Тошкентда ноқонуний сақланаётган 1,1 млрд сўмлик спиртли ичимликлар аниқланди

Яшнобод туманида ДХХ томонидан хусусий корхоналар омборида муддати ўтган 564 млн сўмлик ичимликлар ва ноқонуний савдога мўлжалланган 1,1 млрд сўмлик спиртли ичимликлар борлиги аниқланди.


дайжест

Фарғона аэропортида S7 авиакомпанияси самолёти ғилдирагида носозлик юз берди

S7 авиакомпаниясининг Новосибирскдан учган самолёти Фарғона аэропортига қўниш жараёнида ғилдирагининг ярмидан айрилди. Йўловчилар тўғридан-тўғри учиш-қўниш йўлагига туширилган. Йўлак ёпилгани сабабли битта рейс Тошкентга йўналтирилган. Аэропорт 2 соатдан сўнг одатдаги иш режимига қайтган.


дайжест

Жиззахда Matiz ҳайдовчиси рулда ухлаб қолиб, юк машинаси билан тўқнашди ва ҳалок бўлди

Шароф Рашидов туманида ҳайдовчиси ухлаб қолиши оқибатида Matiz йўлнинг қарама-қарши йўналишига ўтиб кетган ва юк машинаси билан тўқнашди. Ҳодиса сабаб Matiz ҳайдовчиси вафот этди.


дайжест

Тошкентда реклама пешлавҳаларининг давлат тили талабларига мувофиқлиги ўрганилмоқда

Тошкент шаҳрида реклама пешлавҳалари ва ахборот матнларининг давлат тили талабларига мувофиқлиги ўрганилмоқда. Тадбиркорларга қонунчилик талаблари тушунтирилиб, маъмурий жавобгарлик бўйича огоҳлантириш хатлари берилган.


дайжест

2025/2026 ўқув йили бакалавриатга қабул учун тест топшириқлари сони ва баҳолаш тартиби тасдиқланди

2025/2026 ўқув йили бакалавриатга қабул учун тест синови топшириладиган фанлар бўйича тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди. Абитуриентларга жами 5 та фан бўйича 90 та тест топшириғи берилади, бу орқали 189 баллгача тўплаш мумкин.


дайжест

Андижонда 26 ёшли йигитни поезд уриб кетди

Андижон шаҳрида поезд 26 ёшли йигитни уриб кетди. У дарҳол шошилинч тиббий ёрдам марказига олиб келинган ва ҳаёти сақлаб қолинган. Беморнинг ҳолати ўрта оғирликда деб баҳоланмоқда.


дайжест

Ўзбекистонда 2024 йилда йўловчиларни ноқонуний ташиш билан шуғулланган 108 мингдан ортиқ ҳайдовчига чора кўрилди

Ўзбекистонда 2024 йилда ўтказилган рейдларда йўловчиларни ноқонуний ташиш билан шуғулланган 108 мингдан ортиқ ҳайдовчи аниқланган. Уларнинг 42 141 нафари ўз фаолиятини қонунийлаштириб, лицензия олган.


дайжест

Қирғизистон ва Тожикистон чегара тўғрисида шартнома имзолади

Қирғизистон ва Тожикистон президентлари мамлакатлар ўртасидаги давлат чегараси тўғрисидаги шартномани имзолади. Тожикистон-Қирғизистон чегарасида 2021 йилдан бери ёпилган иккита назорат-ўтказиш пункти фаолияти қайта тикланди. 14 мартдан Бишкекдан Душанбе ва Хўжандга авиақатновлар йўлга қўйилади.


дайжест

Арманистон ва Озарбайжон тинчлик битими лойиҳасини келишиб олди

Арманистон Озарбайжоннинг тинчлик битимига оид охирги келишилмаган иккита банд бўйича таклифларини қабул қилди. «Кейинги босқичда Арманистон ўз конституциясига ўзгартиришлар киритиши керак, унда ҳали ҳам Озарбайжонга ҳудудий даъволар бор», — деди Озарбайжон ТИВ раҳбари.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *