• Ср. Апр 23rd, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Швеция Украинани тиклаш ва ривожлантириш учун 137 млн доллар ажратади


Швеция Украинага мамлакатни тиклаш ва ривожлантириш ҳамда шошилинч гуманитар эҳтиёжларни қондириш учун 137,7 миллион доллар (1,4 миллиард швед кронаси) миқдорида маблағ ажратади. Бу ҳақда Швеция халқаро ҳамкорлик ва ташқи савдо вазири Бенжамин Доуса маълум қилган.

Фото: АР

Унинг айтишича, ушбу ёрдам пакети Швеция тарихидаги энг йирик фуқароликни қўллаб-қувватлаш дастури ҳисобланади. У вайрон бўлган инфратузилмани тиклаш, ҳудудларни миналардан тозалаш ва тиббиёт ходимларини ўқитишни ўз ичига олади.

“Украинага ёрдам кўрсатиш нафақат бирдамлик ифодаси, балки Швециянинг ўзи учун ҳам хавфсизлик масаласидир”, дея таъкидлаган Доуса. 

Вазир, шунингдек, сўнгги ҳафталарда вазият мураккаблашганини ва Украинага халқаро ёрдам ўз-ўзидан тушунарли нарса сифатида қабул қилинмаслиги лозимлигини алоҳида қайд этган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *