• Ср. Апр 23rd, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

ЕЧЛ. Суперкомпьютер Чемпионлар Лигасида қайси жамоа ғолиб бўлишини тахмин қилди  


Футбол бўйича УЕФА Чемпионлар Лигаси 1/8 финал босқичи якунланди. Энди 8 та жамоа ярим финал учун ўзаро баҳс олиб боради.

Фото: Championat.com

Opta нашри суперкомютерлар орқали мусобақада қайси жамоа ғолиб чиқиши борасида ўз тахминларини билдириб ўтди. Ҳисоб-китобларга кўра, турнирда энг юқори имконият “Барселона”га тегишли – каталонияликларнинг чемпион бўлиш эҳтимоли 20,4 фоиз деб баҳоланмоқда.

Иккинчи ўринда “ПСЖ”, учинчи ўринда эса “Арсенал” қайд этилган. Кейинги поғоналарда “Интер”, амалдаги чемпион “Реал Мадрид” ва “Бавария” жой олди. “Астон Вилла” ва “Боруссия Дортмунд” эса турнирнинг асосий аутсайдерлари сифатида кўрилмоқда.

Нашр талқинига кўра, рўйхат қуйидагича кўриниш олди;

  1. “Барселона” 20,4 фоиз
  2. “ПСЖ” 19,3 фоиз
  3. “Арсенал” 16,8 фоиз
  4. “Интер” 16,4 фоиз
  5. “Реал” 13,6 фоиз
  6. “Бавария” 9,7 фоиз
  7. “Астон Вилла” 2,8 фоиз
  8. “Боруссия Д” 1 фоиз
Фото: Opta

Чорак финал доирасидаги илк учрашувлар 9—10 апрель кунлари бўлиб ўца, жавоб баҳслари 16—17 апрелда ўтказилади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *