Францияга давлат ташрифи доирасида Шавкат Мирзиёев Париж шаҳри мэри Анн Идальго билан учрашди, дея хабар бермоқда президент матбуот хизмати.

Суҳбат аввалида давлат раҳбари пойтахт мэрини ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинлари муваффақиятли ўтказилгани билан самимий қутлади, шунингдек, Париж кўчаларидан бирига Самарқанд номи берилгани учун миннатдорлик билдирди. Учрашув якунида Париж кўчаларидан бирига Самарқанд номи берилишига бағишланган расмий маросим ҳам бўлиб ўтди.

Ўз навбатида, Анн Идальго Ўзбекистон раҳбарига олимпиада тадбирлари даврида жамоат хавфсизлигини таъминлашда кўрсатилган ёрдам учун ташаккур билдирди.

Тошкент ва Париж ўртасидаги амалий ҳамкорлик ва алмашинувларни имзоланган битим асосида фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, шаҳарсозликни режалаштириш, «яшил» ҳудудлар барпо этиш, жамоат транспортини ривожлантириш, рақамлаштириш, шунингдек, шаҳар коммуникацияларини модернизация қилиш ва улардан барқарор фойдаланиш борасида тажриба алмашиш шулар жумласидан.

Бундан ташқари, ўзаро кўргазмалар, маданият ва санъат кунлари, сайёҳлик ва гастрономик фестиваллар ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев ва Париж мэри Ўзбекистон президенти фахрий меҳмон сифатида Париж шаҳрида бўлгани тўғрисида қўшма ҳужжатни имзоладилар. Ушбу эсдалик ёрлиғи мэрия музейида намойиш этилади.

Фото

анн идальго, париж, париж мэри, самарқанд кўчаси, шавкат мирзиёев

Видео