Жиззах вилоятида халқаро М39 автомобиль йўлининг 980-километрида 13 март куни тонгги соат 06:50 ларда йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХХ хабар қилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, йўлнинг Шароф Рашидов туманидан ўтган қисмида Самарқанд-Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган Matiz автомобилининг ҳайдовчиси руль бошқарувида ухлаб қолган. Оқибатда у йўлнинг қайрилиб олиш қисмида қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган юк машинаси билан тўқнашган.

Ҳодиса сабаб Matiz ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан тегишли идоралар томонидан суриштирув ишлари олиб бошланган.