14−16 март кунлари Ўзбекистон бўйича илиқ ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, дея хабар бермоқда Ўзгидромет агентлиги.

Ҳаво ҳарорати асосан кечалари +4…+9 даража, кундуз кунлари +17…+22 даража, жанубда ва чўл ҳудудларда +25 даражагача бўлади. Шамол шарқдан 7−12 м/с тезликда эсади.

Тошкент шаҳрида жума ва дам олиш кунлари ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан бироздан ўртача тезликкача эсади. Ҳарорат кечалари +7…+9 даража, кундуз кунлари +19…+22 даража бўлади.