• Чт. Май 1st, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Тошкентга келган Абҳишек Баччан, аварияга учраган Паризода, неварали бўлган Абдулла Қурбонов — Дарё Янгиликлари


Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Қизиқчи Валижон Шамшиевнинг қизи, Лайли тахаллуси билан ижод қилувчи хонанда Муштарийбону эгизакларига қандай исм қўйилгани ҳақида сўзлаб берди. 

Фото: Instagram

Хонанда Абдулла Қурбонов неварали бўлди. Унинг ўғли Музаффарнинг оиласида фарзанд дунёга келди.

Актриса Дурдона Қурбонова келин либосида кўриниш берди. 

Фото: Instagram

Ҳинд киноси юлдузи Абҳишек Баччан 13 март куни Тошкентга келди.

Хонанда Лола турмуш ўртоғи ва фарзандлари билан Швейцарияда дам олмоқда. 

Фото: Instagram

Актриса Мавлуда Ҳикматова соғлиғидаги муаммолар туфайли оғир операцияни бошдан кечиргани ҳақида сўзлаб берди ҳамда кузатувчиларидан дуо қилишларини сўради. 

Фото: Instagram

Таниқли актёр Жавоҳир Зокиров Россия киноижодкорлари томонидан суратга олинаётган фильмда суратга тушаётганини маълум қилди. 

Фото: Instagram

Хонанда Ҳамдам Собиров дўстлари билан Дубайда ҳордиқ чиқармоқда. 

Фото: Instagram

Раққоса Паризода ўзи билан рўй берган кўнгилсиз ҳодиса ҳақида сўзлаб берди. Унинг айтишича, маҳалла ичида катта тезликда ҳаракатланган Cobalt автомобили раққосанинг машинаси қириб олган. Ҳайдовчи шароити йўқлигини, шунинг учун таъмирлаш харажатларини тўлай олмаслигини айтган. 



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *