Тошкент шаҳридаги «Сергели» божхона пости орқали олиб ўтилмоқчи бўлинган қатор авто эҳтиёт қисмлари аслида бир бутун самосвал экани фош бўлди.
Божхона қўмитаси матбуот котиби Ҳусан Тангриевнинг маълум қилишича, 11 турдаги эҳтиёт қисмлар аслида бутун бир юк машинаси бўлган.
«Шу йўл билан юк эгаси 800 млн сўм божхона тўловини „тежамоқчи“ бўлган», — деди қўмита вакили.
Қўмита транспорт воситасини йиғиш жараёни акс этган видеони эълон қилди. Ундан ғилдираклар, кабина ва кузов қисмлари алоҳида қутиларга жойланганини, у йиғиб бўлинганидан сўнг машина ҳаракатланганини кўриш мумкин.