Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш вазирликлари ходимларидан ишчи гуруҳ хорижда ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган ўзбекистонлик болаларни ватанга қайтариш мақсадида Россияга жўнаб кетди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги маълум қилди.
Ҳозирда ИҲМА, ИИВ ҳамда Ўзбекистоннинг консуллик муассасалари ҳамкорликда Москва, Санкт Петербург, Астрахан, Волгоград, Иркутск, Челябинск, Владивосток ва Уляновск шаҳарларида, шунингдек, Москва, Ленинград, Орёл, Смоленск ва Владимир вилоятларида ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган 30 нафар боланинг ҳужжатларини расмийлаштириш ишларини олиб бормоқда.
Вояга етмаган болаларнинг доимий рўйхатдан ўтган жойидаги «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари олиб келинаётган болаларни оилавий муҳитга қайтариш бўйича чора-тадбирлар кўрмоқда. Режа асосида:
- 23 нафар вояга етмаган бола ота-онасига топширилади;
- 5 нафар бола қариндошларининг васийлигига берилади;
- 2 нафари муқобил жойлаштириш шаклларига ўтказилади.
Маълумот учун, йил бошидан бери хорижда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган 10 нафар бола ватанга қайтарилди. Батафсил — қуйидаги линкларда.