• Чт. Май 1st, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

14 март куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести – Ўзбекистон янгиликлари – Dunyouzbeklari.Com


Шавкат Мирзиёев Россия Давлат думаси раисини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Россия Давлат думаси раиси Вячеслав Володин билан учрашиб, Ўзбекистон-Россия стратегик шериклиги ва иттифоқчилик масалаларини муҳокама қилди. Томонлар парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш, савдо-иқтисодий ва маданий алоқаларни ривожлантириш бўйича фикр алмашди.


дайжест

Тадбиркорларга электр энерегияси ва газ учун тўловларни онлайн тўлашга рухсат берилди

Марказий банк бошқарув раиси буйруғи билан бизнес эгаларига электр энерегияси ва газ учун тўловларни онлайн тўлашга рухсат берилмоқда. Юридик шахслар мобил иловаларда тўловларни корпоратив банк карталари орқали амалга ошириши мумкин бўлади.


дайжест

2024 йилда уй-жой бозори: 100 мингдан ортиқ хонадон қурилди, талаб пасайди

2024 йилда Ўзбекистонда 100 мингдан ортиқ хонадон қурилди. Шунингдек, йил давомида рўйхатдан ўтган уй-жой олди-сотди битимлари сони ўтган йилга нисбатан 5,8 фоизга пасайди, ипотека кредитларининг ўсиш суръати эса секинлашди.


дайжест

Озода Нурсаидова клипи съёмкасида оғир жароҳатланган модель Туркияда операция қилинадиган бўлди

Озода Нурсаидованинг клипи съёмкасида оғир жароҳат олган модель Сабрина Жабборова Туркияда операция қилинадиган бўлди. Унинг айтишича, барчаси халқ томонидан йиғилаётган маблағ эвазига ўтказилади. «Яхши ҳаётга қайтишимга, оила қуриб, фарзанд кўришимга ишонч билдираётганларга раҳмат», — дейди у.


дайжест

Видео: Божхона постидаги эҳтиёт қисмлари аслида бутун самосвал бўлиб чиқди

Тошкентдаги божхона постида самосвални эҳтиёт қисмларга бўлган ҳолда олиб ўтишнинг олди олинди. Юк эгаси шу йўл билан 800 млн сўм божхона тўловидан қочмоқчи бўлган. Божхона қўмитаси мутахассисларнинг алоҳида қисмлардан бутун бир машинани йиққани акс этган видеони улашди.


дайжест

ЕТТБ Наманган ва Нукус жамоат транспортини яхшилашга ёрдам беради

ЕТТБ кўмагида Наманган ва Нукус шаҳарларида жамоат транспорти тизими модернизация қилинади. Лойиҳа доирасида замонавий ҳаракат таркиблари харид қилиб, электробус парки ташкил этиш режалаштирилган. Лойиҳа ТИАсини Буюк Британиянинг Atkins компанияси ишлаб чиқади.


дайжест

Дам олиш кунлари ҳаво илиқ бўлади

Ўзбекистонда дам олиш кунлари илиқ ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳарорат кечалари +4…+9, кундуз кунлари +17…+25 даража атрофида бўлади.


дайжест

Умра лицензияси учун талабгорлардан аризалар қабул қилиш бошланди

Дин ишлари бўйича қўмита Умра лицензиясини олиш учун тадбиркорлик субъектларидан янги аризалар қабули 7 март куни бошланганини эълон қилди. Аризаларни қабул қилиш 7 апрелга қадар давом этади.


дайжест

Қўқонда «Фарғона сув таъминоти» инспекторлари 51 минг доллар пора олаётганда ушланди — ДХХ

Фарғонада «Фарғона сув таъминоти» инспекторлари 51 минг доллар пора олишда гумонланиб қўлга олинди. Наманганда эса 20 минг доллар пора олишда гумонланиб қўлга тушди. Андижонда эса кадастр бўлими бошлиғи 6 минг доллар билан қўлга олинди.


дайжест

1 октябрдан аҳолига нақд пул шаклида бериладиган айрим молиявий ёрдамлар ижтимоий карта орқали ажратилади

Ҳукумат қарори билан Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси фаолиятини ташкил этиш бўйича низом тасдиқланди. Янги тартибга кўра, 1 октябрдан жамғарма маблағлари ҳисобидан фуқароларга нақд пул шаклида бериладиган маблағлар босқичма-босқич ижтимоий карта орқали тақдим этилади.


дайжест

Қарши шаҳрининг янги бош режаси тасдиқланди. Шаҳар қарийб 2 бараварга кенгаяди

Ҳукумат қарори билан Қарши шаҳрининг янги бош режаси тасдиқланди. Унга кўра, вилоят маркази кейинги 18 йил ичида Косон, Қарши ва Кўкдала туманлари ҳудудига қараб 7 минг 767 гектарга, яъни қарийб икки баравар кенгаяди. Шу йилларда шаҳар аҳолиси сони 470 минг кишигача кўпайиши кутилмоқда.


дайжест

Жиззахда маст ҳолда машина бошқариб, икки кишининг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 9 йилга қамалди

2024 йил 31 октябрда Жиззахнинг Ғаллаорол туманида маст ҳолда юк машинасини бошқарган ҳайдовчи Damas билан тўқнашган. Оқибатда Damas`да кетаётган эр-хотин вафот этган. Суд ҳукми билан ҳайдовчи 9 йилга қамалди.


дайжест

Тошкентда 1 туп қарағайни ноқонуний равишда кесган фуқаро 9,3 млн сўм жаримага тортилди

Чилонзор туманида 1 туп элдор қарағайини ноқонуний равишда кесиб ташлаган фуқарога 9 375 000 сўм миқдорида жарима қўлланилди. Шунингдек, табиатга 41 250 000 сўм миқдорда зарар етказилгани белгиланиб, маъмурий баённома расмийлаштирилди.


дайжест

Тунда Сурхон дарёсидан ноқонуний қум қазиб олаётганлар ушланди

Тунги рейд давомида фуқаролар Жарқўрғон туманидан ўтган Сурхон дарёси бўйидан ноқонуний равишда қум қазиб олаётгани аниқланди. Уларга қарийб 79 млн сўм миқдорида маъмурий чора қўлланди.


дайжест

Тошкентда 200 мингдан ортиқ пулли автотураргоҳлар ташкил этиш режалаштирилмоқда

Пойтахтда 200 мингдан ортиқ пулли автотураргоҳлар ташкил этилиши кутилмоқда. Биринчи босқичда йўл бўйидаги автотураргоҳлар учун 13−14 минг ўринга мўлжалланган 86 та участкани фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Ҳокимлик бу орқали тирбандликларни камайтириш ва ҳаракат тезлигини оширишни кутмоқда.


дайжест

Суд муҳокамаларида масофадан иштирок этишнинг ҳуқуқий асоси яратилмоқда

Президент томонидан имзоланган ҳужжат билан аҳоли суд муҳокамаларида масофадан иштирок этишининг ҳуқуқий асоси яратилмоқда. Видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида масофадан иштирок этаётган шахсларнинг шахси ишни кўраётган суд томонидан ахборот технологияларидан фойдаланган холда аниқланади.


дайжест

Энди талабалар ўзлаштириш кўрсаткичи бўйича таълим гранти ўрнига ҳар йили қайта тақсимланади

Олий таълим ташкилотларида талабаларга грантларни тақдим этиш ва қайта тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Низомга кўра, энди талабалар ўзлаштириш кўрсаткичи бўйича таълим гранти ўрнига қайта тақсимланади. Бунда GPA кўрсаткичи 3,5 ва ундан юқори бўлиши талаб этилади.


дайжест

Тошкентда бир кунда белгиланмаган жойга чиқинди ташлаганларга 11 млн сўм жарима қўлланди

Пойтахтда белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаш бўйича ўтказилган рейднинг бир кунида 16 та ҳуқуқбузарлик аниқланди. Фуқароларга умумий ҳолатда жами 11 млн 375 минг сўм жарима қўлланди.


дайжест

Ижтимоий тоифадаги абитуриентларга қўшимча грант ажратилади

Ҳукумат қарорига мувофиқ, ижтимоий ҳимояга муҳтож абитуриентлар учун давлат гранти асосида қўшимча қабул параметрлари ажратилади. Ўтиш баллининг камида 80 фоизини тўплаганлар кетма-кетлик билан танлаб олинади. Шунингдек, юқори баҳоларга эга талабалар учун фоизсиз таълим кредити ҳам берилади.


дайжест

Хорижда ота-она қарамоғисиз қолган 30 нафар ўзбекистонлик бола ватанга қайтарилади

Россиянинг бир неча шаҳар ва вилоятларида ота-она қарамоғисиз қолган 30 нафар болани Ўзбекистонга қайтариш ишлари олиб борилмоқда. Болаларнинг ҳужжатларини расмийлаштириб, уларни оилавий муҳитга қайтариш учун зарур чоралар кўрилади.


дайжест

«Ўзбек жангчиси». «Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусанов ҳақида катта мақола эълон қилди

«Манчестер Сити» сайтида клуб яқинда сотиб олган ўзбекистонлик ҳимоячи — Абдуқодир Ҳусанов ҳақида катта мақола эълон қилинди. Унда Ҳусановнинг клубдаги илк кунлари ва бунгача босиб ўтган йўли ҳақида ҳикоя қилинади. Аввал эълон қилинмаган суратлар ҳам бор. «Dunyouzbeklari.Com» мақолани ўзбек тилига ўгирди.


дайжест

Фарғона дербиси, Суперкубокдан аввалги Суперкубок, «Пахтакор»ни қабул қиладиган Қосимов. Суперлига 2-тур анонси

14 март куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 2-тури бошланади. Турни «Нефтчи» ва «Қўқон-1912» жамоалари ўртасидаги Фарғона вилоят дербиси очиб беради. 2-турнинг сўнгги ўйини якшанба куни Олмалиқда — ОКМК ва «Пахтакор» ўртасида ўтади. У турнинг энг марказий ўйини дея эътироф этиляпти.


дайжест

«Биз рози, фақат нюанcлар бор». Путин — Украина билан вақтинча сулҳ ҳақида

Владимир Путин Россия АҚШнинг Украина билан вақтинчалик сулҳ таклифини қўллаб-қувватлашини, бироқ «нюанслар бор»лигини айтди, масалан, Курск вилоятидаги ҳарбий ҳаракатлар. Москва, шунингдек, Киев бу вақтдан қайта қуролланиш учун фойдаланмаслигига кафолат хоҳлайди, дея қўшимча қилди у.


дайжест

ЕИ уч россияликни санкциялар рўйхатидан чиқаради. Улар орасида Алишер Усмоновнинг синглиси ҳам бўлиши мумкин

Венгрия Европа Иттифоқининг 2000 дан ортиқ россияликка нисбатан санкцияларни узайтириш қарорига рози бўлди. Эвазига эса уч россияликни санкциялардан чиқаришга эришди. Улар орасида Алишер Усмоновнинг синглиси, 2022 йилдан бери ЕИ санкцияси остида бўлган Гулбаҳор Исмоилова ҳам бор, деб ёзмоқда ОАВ.


дайжест

«Менимча, бу содир бўлади». Трамп — Гренландиянинг АҚШга қўшилиши ҳақида

Дональд Трамп АҚШ Даниянинг автоном ҳудуди — Гренландия устидан назоратни қўлга киритишига ишонч билдирди. У орол АҚШга халқаро хавфсизликни мустаҳкамлаш учун зарурлигини яна бир бор такрорлади ва у ерда америкалик ҳарбийлар сони кўпайишини истисно қилмади.


дайжест

БМТ Исроилни Ғазодаги геноцид ва жинсий зўравонликда айблади

БМТ Исроилни Ғазодаги аёллар соғлиқни сақлаш муассасаларини йўқ қилиш орқали геноцидни амалга ошириш ва жинсий зўравонликдан уруш стратегияси сифатида фойдаланишда айблади. «Исроил фаластинликларнинг кўпайиш қобилиятини қисман йўқ қилди», — дейилади ҳисоботда. Нетаньяҳу буни антисемитизм деб атади.


дайжест

«Янги тарих»: Сурияда 5 йиллик ўтиш даври учун конституциявий декларация имзоланди

Сурия раҳбари Аҳмад ал-Шараа 5 йиллик ўтиш даври учун конституциявий декларацияни имзолади. Унда ҳокимиятлар бўлиниши, суд тизимининг мустақиллиги мустаҳкамланган, шунингдек, аёллар ҳуқуқлари, ифода ва ОАВ эркинлиги кафолатланган. Ал-Шараа бу «Сурия янги тарихи»нинг бошланиши бўлишига умид билдирди.


дайжест

«Путин билан жуда яхши ва самарали музокара олиб бордик» — Трамп

Дональд Трамп Россия президенти Владимир Путин билан «жуда яхши ва самарали» музокаралар ўтказилганини маълум қилди. «Бу даҳшатли урушни тугатиш учун яхши имконият пайдо бўлди», — деди у. Аммо Трамп Путин билан шахсан гаплашганми ё гап Путин ва Уиткофф ўртасидаги музокаралар ҳақидами — очиқланмади.


дайжест

Қирғизистон Марказий Осиё давлатларига ягона визани жорий этишни таклиф қилди

Қирғизистон президенти Марказий Осиё мамлакатларига бир-бирлари учун визасиз режим ва хорижликлар учун минтақанинг ягона визасини жорий этишни таклиф қилди. Silk Road виза лойиҳаси Ўзбекистон ва Қозоғистонда 2018 йилдан бери муҳокама қилинмоқда, бироқ ҳозирча амалга оширилмаган.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *